Спорт
3 май куни Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси Абдусамат Дурмонов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Абдусамат Дурмонов «Нефтчи» футбол клубида узоқ йиллар самарали фаолият юритиб, беш карра мамлакат чемпиони бўлган. У шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи ва мураббий, футбол фахрийси ҳам эди.
Абдусамат Дурмонов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 1994 йилги ёзги Осиё ўйинларининг Хитойга қарши кечган финал баҳсида майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган ва жамоа билан бирга мусобақанинг олтин медалини қўлга киритган.
У футболчилик фаолиятини 1982 йил «Автомобилчи» (Термиз) жамоасида бошлаб, Тошкентнинг «Пахтакор» ва Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаларида ҳам тўп сурган. Ушбу фаолиятини якунлагач, мураббий сифатида «Нефтчи» жамоасига хизмат қилган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Маданият
77969
Жамият
56855
Жамият
56087
Жамият
51135
Жамият
//
Изоҳ йўқ