Қишлоқ ва сув хўжалиги учун ёш талантлар миллий танлови эълон қилинди

Сақлаш
10:21 / 04.05.2026 12 0

Ўзбекистонда илк бор Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги учун ёш талантлар миллий танлови ўтказилмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ҳамда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD)  ҳамкорлигида ташкил этилаётган танловдан кўзланган мақсад қишлоқ ва сув хўжалиги учун халқаро даражадаги кадрлар захирасини тайёрлашдир.

 

Танлов йўналишлари қуйидагича:
◾️Озиқ-овқат хавфсизлиги;
◾️Сув ресурсларини бошқариш ва сув дипломатияси;
◾️Рақамли қишлоқ хўжалиги;
◾️Иқлим ўзгаришига мослашув;
◾️Аграр соҳасини молиялаштириш.

 

Номзодларга қўйилган талаблар:
▪️ Олий маълумотли бўлиши;
▪️ Давлат фуқаролик хизматида, давлат ёки хўжалик бошқаруви органларида ёки хусусий секторда камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
▪️ Соҳада самарали фаолият олиб борган бўлиши;
▪️ 21 ёшдан 30 ёшгача(30 ёш ҳам) бўлиши;
▪️ Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши.

 

Номзодларни саралаш ва шакллантириш тартиби 7 босқичда амалга оширилади:
▪️Бошқарув самарадорлиги агентлиги танловни эълон қилади;
▪️ Номзодлар ҳужжатларни my.bsa.uz сайти орқали электрон шаклда тақдим этади – 15 кун;
▪️ Тест синовлари ўтказилади – 5 кун;
▪️ Ассессмент марказлари орқали номзодлар сараланади – 10 кун;
▪️ Комиссия суҳбати бўлиб ўтади – 5 кун;
▪️ Махсус ўқув курслари ташкил этилади – 2 ҳафта;
▪️ 50 нафар энг муносиб иштирокчи FAO ва IFAD тизимида чет элда стажировка ўтайди – 2026-йил давомида.

 

Маълумот учун, аризалар жорий йилнинг 8 май кунига қадар қабул қилинади.

 

Танловга оид саволларга @young_talent_bot орқали жавоб олишингиз мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//