Европа прокуратураси коррупсиянинг янги яширин шаклини маълум қилди

Сақлаш
11:38 / 04.05.2026 8 0

2026 йилда Европа прокуратураси (EPPO) «Психологик коррупция» (Psychological Corruption) коррупциянинг янги яширин шакли сифатида таҳлил қилди.

 

Таъкидланишича, «Психологик коррупция» бу моддий бойлик бермасдан, амалдорни «маънавий қарам» қилиб қўйиш ва иродасини манипуляция қилишдир. Бунда амалдорга мунтазам «беғараз» яхшиликлар қилинади ва шу орқали у миннатдорлик тузоғига илинади.

 

Бундан ташқари, амалдор ижтимоий қарам бўлиб қолади, яъни мансабдор элита давраларга, нуфузли тадбирларга жалб қилинади ва бу билан у маълум бир манфаатдор гуруҳнинг «ажралмас аъзоси»га айланади.

 

Коррупциянинг янги яширин шаклида «олтин кўприк» ваъдаси ҳам бўлиб, унда пора берилмайди, лекин амалдорга ишдан кетганидан сўнг юқори маошли «маслаҳатчилик» лавозими ваъда қилинади.

 

Мазкур шаклга мисол: тадбиркор амалдорнинг фарзандини ўқишга киришига ёрдам беради ёки унинг оилавий байрамини юқори савияда ташкиллаштириб беради. Бир йил ўтиб, амалдор ушбу «яхшилик» эвазига тадбиркорга тендерда ғолибликни тақдим этади.

 

Европа прокуратураси нега  «Психологик коррупция» анъанавийсидан хавфлироқ эканини қуйидаги учта омил билан асослаган:

▪️ Исботсиз жиноят: Пул ҳаракати йўқ — исботлаш деярли имконсиз.

 

▪️ Ниқобланган хавф: «Дўстлик» ва «ҳурмат» ниқоби остида содир бўлади.

 

▪️ Тизимли емирилиш: Амалдор қонунга эмас, танишига хизмат қила бошлайди.

 

Ушбу иллатга қарши курашиш учун қуйидагилар таклиф этилмоқда:
▪️ «Совитиш даври»: Собиқ амалдор ўзи назорат қилган соҳага маълум муддат ишга олинмайди.

 

▪️ Алоқалар декларацияси: Нафақат бойликни, балки шубҳали ижтимоий алоқаларни ҳам очиқлаш.

 

▪️ Этик тренинглар: «Илтифот» ва «тузоқ» орасидаги чегарани ўргатиш.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//