Инвестиция самарадорлиги бўйича ТОП-35 ҳоким рейтинги эълон қилинди

Сақлаш
12:37 / 04.05.2026 9 0

"Юксалиш" ҳаракати ҳокимларнинг инвестиция самарадорлиги бўйича илк рейтинги ишлаб чиқди. Унда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги туман ва шаҳар ҳокимликлари қамраб олинган. Иқтисодий ва инвестиция муҳити бошқа ҳудудлардан сезиларли даражада фарқ қилгани ва бу ҳудудлар ўртасида адолатли таққослашни чалғитиши боис Тошкент шаҳри рейтингга киритилмаган. 

 

2025 йил якунларига кўра, қуйидаги ҳокимлар инвестиция самарадорлиги бўйича энг юқори натижаларни қайд этган:

Қобил Ҳамдамов — Олмалиқ шаҳри (835.2 млн доллар);
Азамат Файзиев — Нурота тумани (719.4 млн доллар);
Анвар Баймуратов — Қораўзак тумани (593.2 млн доллар);
Хуршид Тоҳиров — Қоракўл тумани (581.5 млн доллар);
Бекзад Мадаминов — Қўнғирот тумани (580.7 млн доллар);
Бобуржон Юлдашев — Андижон тумани (548.5 млн доллар);
Дилмурод Эргашев — Навоий шаҳри (507.0 млн доллар);
Анвар Таджимирзаев — Давлатобод тумани (458.5 млн доллар);
Ускенбай Атемов — Юқори Чирчиқ тумани (435.2 млн доллар);
Қосим Мардонов — Ангор тумани (434.7 млн доллар).

 

 

Хулосада ёзилишича, 2025 йил натижалари шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда ҳудудий инвестиция фаоллиги барқарор ўсиш тенденциясига эга. Маҳаллий бошқарув органларининг ташаббускорлиги, инвесторлар билан ишлаш сифати ва лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлиги ҳудудлар ривожида ҳал қилувчи омил бўлиб бормоқда.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//