Жамият
Ўзгидромет 8 майгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундузи республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида беқарор об-ҳаво шароити сақланиб туради. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати +23– +26 даража бўлади. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат +27– +32 даражагача кўтарилади.
5–7 май кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
8 майда республиканинг айрим жойларида, жанубий ва шарқий вилоятлардан ташқари, қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилади.
5–8 май кунлари ҳарорат аста-секин кечалари +17– +20 даражагача, кундуз кунлари +32– +35 даражагача, жанубда +38 даражагача кўтарилади.
6-7 май кунлари шамолда ва чўл ҳудудларда, 8 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 4-5 май ва 8 май кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. 4 майда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи +24– +26 даража бўлади, 5–8 майда аста-секин +30– +35 даражагача кўтарилади.
Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, 8 майда шамол тезлиги 10–12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Спорт
77839
Жамият
56771
Жамият
56001
Жамият
51054
Жамият
//
Изоҳ йўқ