Жамият
Хабарингиз бор, Шаҳло Турдиқулова Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти лавозимига тайинлади. Таъкидлаш лозим, бундан олдин Фанлар академияси вице-президенти лавозимига аёл киши ўтирмаган эди. Турдиқулова мазкур вице-президентликни эгаллаган илк аёл ходим бўлди.
Биология фанлари доктори, таниқли олим ва давлат арбоби, профессор Шаҳло Турдиқулова Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти этиб тайинланди. У Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллик тарихида бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди. Ш. Турдиқулова, шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори ҳамдир.
Проф. Турдиқулова 78 та илмий мақола, шулардан 42 таси хорижда нашр этилган, 3 та китоб ва монографиялар муаллифи. Web of Science маълумотларига кўра, Hirsh индекси 14, иқтибослар статистикаси 1810, Ўзбекистонда нашрлар бўйича энг юқори умумий таъсир факторига эга – 481,28, Nature журналида учта мақоласи чоп этилган мамлакатимиздаги ягона олим. Проф. Турдиқулова Илғор технологиялар марказида инсон генетикаси ва биотехнологияси илмий мактабининг асосчиси ҳисобланади. Олима мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши курашга катта ҳисса қўшган.
– Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти сифатида фаолият юритиш мен учун катта шарафдир. Илм-фан илмий-тадқиқот институтлари лабораторияларидан чиқиб, инновацияларга хизмат қилади, иқтисодий имкониятларни кенгайтиришга ва барқарор жамият қуришга ёрдам беради. Бугунги кунда Фанлар академияси кучли илмий салоҳиятга эга, ва бу масканда иш бошлаётганимдан мамнунман, – деди Ш. Турдиқулова.
Шаҳло Турдиқулова докторлик диссертацияси доирасида Калифорния университетининг Мембрана биологияси лабораториясида 2005 йилда биология бўйича Nobel мукофотига номзоди кўрсатилган таниқли олим Жорж Сакс билан бир жамоада тадқиқот олиб борган. У ошқозон протон помпасининг фаолиятининг янги назариясини кашф этган.
Проф. Турдиқулова Марказий Осиёда яшовчи аҳолининг популяция генетикаси бўйича кенг кўламли фундаментал тадқиқотлар олиб борган. National Geographic томонидан мувофиқлаштириладиган «Genographic» халқаро консорциуми таркибида Марказий Осиё халқларининг келиб чиқиши Евросиё популяциялари билан генетик алоқалари ўрганилди. Тадқиқот натижалари Натуре журналида эълон қилинди, ва илк бора замонавий одамлар 75 000 йил аввал Африкадан пайдо бўлганини кўрсатадиган генетик ҳодиса аниқланди. Кўп йиллик меҳнатлар натижасида дунё аҳолисининг генетик харитасидаги илгари мавжуд бўлган Марказий Осиё генетикасининг «бўш жойи» тўлдирилди. Амалга оширилган фундаментал тадқиқотлар минтақамизда кенг тарқалган касалликлар, жумладан, янги туғилган чақалоқларнинг генетик патологиялари генетикаси бўйича амалий тадқиқотлар олиб боришга асос бўлди. Натижалар янги туғилган чақалоқларни неонатал скрининг учун тест тўпламларига киритилди, генетик тестлар тиббиёт муассасаларида, шунингдек, инсон генетик паспортини яратишда фаол қўлланилади.
Ш. Турдиқулова раҳбарлигида SARS-CoV-2 вирусини аниқлаш бўйича мамлакатимизда биринчи бўлиб ПЦР тест тизими яратилди, тестлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, мамлакатимиз лабораторияларининг эҳтиёжлари тўлиқ қондирилди. Шунингдек, хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда профессор Турдиқулова бошчилигида рекомбинант вакцинанинг клиник синовлари ўтказилди, ZF-UZVac-2001 номи билан вакцина рўйхатдан ўтказилди, айнан шу вакцина билан Ўзбекистон аҳолисининг 66 фоизи эмланган эди.
2020 йилдан Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, 2023 йилдан эса Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Илм-фан ва инновациялар соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун 2018 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ