Сиёсат
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12-центабр куни Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот аввалида Шавкат Мирзиёев «яқинда Исроил томонидан Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига уюштирилган ракета зарбаларини кескин қоралади», дейилади хабарда.
Президент «Қатар мустақиллиги ва суверенитетини бузадиган, унинг хавфсизлигига таҳдид соладиган бундай номақбул хатти-ҳаракатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми, халқаро ҳуқуқнинг асосий қоида ва тамойилларига зид»лигини таъкидлаган.
Давлат раҳбари Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай шаклига ва Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашишига олиб келадиган қадамларга қарши эканини таъкидлади.
Томонлар Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг турли соҳалардаги масалаларини муҳокама қилди. Шавкат Мирзиёев Қатар ташаббуси билан чақирилган фавқулодда араб-ислом саммити муваффақиятли ўтишини тилади.
Қатар амири кўрсатилган бирдамлик ва қўллаб-қувватлаш учун чуқур миннатдорлик билдирди, дейилади баёнотда.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
77584
Жамият
56639
Жамият
55839
Жамият
50903
Жамият
//
Изоҳ йўқ