Бувайдалик 130 ёшли Ҳувайдо момо Ўзбекистондаги энг кекса инсон деб тан олинди

Сақлаш
19:48 / 12.09.2025 8 0

Фарғонада 130 ёшли Ҳувайдо момо Умарованинг туғилганлик факти белгиланди. Бу ҳақда Адлия янгиликлари каналида хабар берилди.

 

Маълум қилинишича, Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” акциясида Бувайда туман адлия бўлими ходимлари томонидан Ҳувайдо момонинг туғилиши қайд этилмагани аниқланган. Адлия бўлими фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига даъво аризаси киритган.

 

Ўтказилган сайёр суд мажлисида даъво ариза қаноатлантирилган ҳамда суд қарори билан Ҳувайдо момонинг 1895-йил 1-январда туғилганлик факти белгиланган. Эндиликда Ҳувайдо момо Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг кекса аёл сифатида киритилиши мумкин.

 

Момонинг таъкидлашича, уларнинг авлодида асрдан зиёд яшаганлар кўп бўлган: масалан, момонинг отаси Тошмат ота 101 ёшга, тоғаси Муллақодир ота 130 йил яшаган бўлса, аммаси Сайдинисо она 125 йил умр кўрган.

 

Маълумот учун: Ҳувайдо момо Умарова 2016-йилда президент фармонига кўра “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//