“Бахти Ташкентский” қандай жазо олгани маълум бўлди

Сақлаш
14:59 / 06.12.2023 2171 0

Тошкент шаҳрида “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев Зафарович қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди. Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди Тошкент шаҳар ИИББ биносида Бахтиёр Қудратуллаевга доир ишни кўриб чиққан. Тошкент шаҳар суди ахборот хизмати ушбу маълумотни тасдиқлаган.

 

Суд қарори матнида келтирилишича, 29 ноябрь куни Бахтиёр Қудратуллаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимини қонуний талабини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган. Суд қарори билан унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

Аввалроқ 1971 йилда туғилган Бахтиёр Қудратуллаев Жиноят коденсининг 165-модда 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик), 276-модда 2-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш) билан гумонланиб қўлга олингани айтилганди.

 

Аввалроқ Тошкент шаҳрида профилактик тадбир давомида “Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев қўлга олинди. 1950 йилда туғилган Абдувалиев Салим Қирғизбоевич (248-модда 1-қисми, ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//