Жамият
Президент илмий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Хабарга кўра, тақдимотда юқори салоҳиятли илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинган.
Жумладан, мамлакатнинг узоқ муддатли илмий-технологик ривожланиши учун устувор ҳисобланган сунъий интеллект, қайта тикланувчи энергия, озиқ-овқат хавфсизлиги, тиббиёт, сув ресурслари, янги материаллар ҳамда сейсмология каби соҳалар бўйича илмий кадрлар тайёрлашда изланувчиларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш таклиф этилган.
.jpg)
Бунда устувор йўналишлардаги докторантлар стипендиясини 1,7 баробарга ошириш ҳамда илмий тадқиқотларда зарур бўлган асбоб-ускуна ва реагентлар хариди учун ҳар йили қўшимча маблағ ажратиб бориш назарда тутилган.
Шунингдек, илмий раҳбарлар масъулияти ва уларни рағбатлантириш механизмларини кучайтириш таклифи ҳам берилган. Эндиликда муваффақиятли ҳимоя қилинган диссертациялар бўйича илмий раҳбарларнинг халқаро илмий фаоллик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда натижага йўналтирилган рағбатлантириш тизимини жорий қилиш мақсад қилинмоқда.
Таъкидланишича, тақдимотда Олий аттестация комиссияси фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича янги ёндашувлар ҳам таклиф этилган.
Бунда Олий аттестация комиссия фаолиятини Фанлар академияси тизимида ташкил қилиш, илмий кенгашлар масъулиятини ошириш ҳамда улар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш назарда тутилмоқда.
Илмий даража бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни қисқартириш ҳам таклифлар қаторида келтирилган.
Хусусан, ҳозирги кунда диссертация ҳимояси жараёнида амал қилаётган тартиб-таомилларнинг 50 фоизи рақамлаштириш ҳисобидан қисқартирилади.
Мазкур жараёнда кўп сонли ҳужжатларни чоп этиш, авторефератларни катта миқдорда тайёрлаш ҳамда диссертацияларни такроран муҳокама қилиш билан боғлиқ ортиқча талаблар бекор қилиниши назарда тутилмоқда. Бу эса изланувчилар учун қулайлик яратиш, вақт ва маблағ сарфини камайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, илм-фан ва иқтисодиётнинг реал сектори интеграциясини кучайтириш мақсадида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида олишни назарда тутувчи «Лойиҳа доирасида илмий даража» ҳамда «Амалий докторантура» дастурларини йўлга қўйиш таклиф қилинган.
Ушбу ёндашувлар доирасида докторлик тадқиқотлари ишлаб чиқариш ва иқтисодиётнинг амалий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. Бунда илмий изланишлар реал сектор корхоналари билан ҳамкорликда амалга оширилиб, уларнинг натижаларини амалиётга жорий этишга алоҳида эътибор қаратилади.
Бундан ташқари, илмий лойиҳаларни молиялаштириш ва саралаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.
Жараёнга халқаро экспертларни жалб қилиш, замонавий рақамли технологиялар асосида лойиҳаларни баҳолаш тизимини жорий қилиш ҳамда илмий тадқиқотларни молиялаштиришда шаффофлик ва самарадорликни ошириш кўзда тутилмоқда.
Шу билан бирга, илмий фаолликнинг юқори ўсиш суръатлари тадқиқот сифати, академик ҳалоллик ва ички илмий назорат механизмларини янада кучайтиришни талаб этмоқда.
Шу муносабат билан олимларнинг илмий фаолиятини кузатишнинг ягона рақамли тизимини жорий этиш, илмий этика стандартларини такомиллаштириш, тадқиқот сифати устидан таъсирчан мониторинг механизмларини йўлга қўйиш таклиф қилинган.
Хорижда фаолият юритаётган тажрибали ватандош олимлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама марказида бўлган.
Жумладан, илм-фан соҳасини халқаро тажриба асосида ривожлантириш, илмий тадқиқот маданиятини мустаҳкамлаш ҳамда замонавий методологик стандартларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқувчи Илм-фан маслаҳат кенгашини ташкил этиш таклифи билдирилган.
Давлат раҳбари тақдим этилган таклифларни ҳар томонлама пухта ишлаб чиқиш, илм-фан ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш ҳамда илмий тадқиқотлар сифатини янада ошириш муҳимлигини таъкидлаган.
Мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ