Жамият
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво кузатилади. Фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
26-27-майда республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати +25– +30 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида +33– +35 даражагача бўлади.
28-майда республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +2- +3 даражага кўтарилади.
29–31-майда Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари +35– +38 даражагача кўтарилади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, 25–28-майда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Айрим жойларда кучли жала ёмғир ёғади, дўл ёғиши эҳтимоли бор.
29-31 майда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. 25–31 майда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, 26-27-майда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзида 20–22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +26– +28 даража бўлади.
26-майда кечга томон ва 27-майда кун давомида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат кечаси +16– +18 даража, кундузи 26-майда +28– +30 даража, 27-майда +26– +28 даража бўлади.
28–31-майда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат аста-секин +33– +36 даражагача кўтарилади. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади, 26-27-майда 10–12 м/с гача кучаяди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ