Шавкат Мирзиёев Покистон ҳукуматига таъзия йўллади

Сақлаш
17:06 / 25.05.2026 9 0

Ўзбекистон Президенти Покистоннинг Кветта шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Асиф Али Зардорий ва Бош вазир Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади.

 

Давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.

 

Маълумот учун, Покистоннинг Белужистон вилоятида Кветтадан Пешоварга ҳаракатланаётган поезднинг портлаб кетган. Оқибатда, камида 24 киши ҳалок бўлган. Поездда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари бўлгани айтилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//