Жамият
Тошкент шаҳрида яна 10 нафар шахс жуда кўп миқдорда товламачиликда айбланиб ушланди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди.
Жумладан,
1983 йилда туғилган Мирхожаев Мирсолиҳ (165-модда 2-қисми, кўп миқдорда товламачилик, 277-моддаси 2-қисми бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
1995 йилда туғилган Шомуродов Лазиз (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
1980 йилда туғилган Самиев Шерзод (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
1991 йилда туғилган Акрамов Акрамжон (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
1996 йилда туғилган Алиев Азизжон (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
1995 йилда туғилган Бобоназаров Равшан (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик).
1995 йилда туғилган Мўминов Беҳруз (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
1986 йилда туғилган Йўлдошев Анвар (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
1988 йилда туғилган Умрзоқов Дилшод (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
1994 йилда туғилган Усманов Сирожиддин (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).
Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган. Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Шунингдек, Фарғонада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар “Бахти Ташкентский“га алоқадор кўрилган шахслардан бири Достон Халилов исмли шахсни қўлга олди.
Фарғона шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан судланган Халилов Достон Холбўта ўғли қўшни Қирғизистон Республикасига қочиб ўтмоқчи бўлган пайт, “Дўстлик” чегара постида қўлга олинган.
Қайд этилишича, Халиловнинг ушланиши Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятига чек қўйиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларнинг бир қисми бўлган.
Мавзуга доир: Салим Абдувалиев (“Салимбой”)га нисбатан терговга қадар текширув бошланди – ОАВ
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ