Жамият
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 41 ҳамда 42-уй манзилида жойлашган мулкий мажмуалар (“Шарқ” нашриёти ва ЎзА жойлашган бинолар) аукционга қўйилганини маълум қилган эди. Маданий мерос агентлиги бинолар маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинганини маълум қилди ва ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
Муносабатга кўра, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 41-уй манзилида жойлашган бинолар (“Шарқ” нашриёти матбаа корхонаси АЖ бинолари) Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил, 4-октабрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” 846-сон қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига маданий мерос объекти сифатида киритилган.
Объект 1979-1983 йилларда қурилган жами 14 та бино, 2 та бино қисми ҳамда 5 та иншоотдан иборат бўлиб, умумий майдони 60 736,0 м2 ни ташкил этади.
“Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ Давлат мулкида турган моддий маданий мерос объектлари давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин эмаслиги белгиланган.
“Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида«ги Қонунининг 19-моддаси учинчи хатбошига асосан моддий маданий мерос объектлари, архив ҳужжатлари, давлат музейлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шу жумладан хиёбонлар ва ботаника боғлари хусусийлаштирилмайдиган давлат мулклари этиб эътироф этилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Маданий мерос агентлиги томонидан Давлат активларини бошқариш агентлигига ушбу маданий мерос объектини аукцион савдоларидан олиб ташлаш юзасидан 21-центабр куни огоҳлантириш берилди”, дейилади муносабатда.
Агентликка кўра, ҳолат натижаси юзасидан келгусида қўшимча маълумот берилади.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ