Хивада 30 дан ортиқ давлат иштирокида “Лазги” Халқаро рақс фестивали ўтказилмоқда

Сақлаш
11:34 / 27.04.2026 7 0

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан Маданият вазирлиги ташаббуси асосида, 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба 25 — 30 апрел кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида “Лазги” халқаро рақс фестивали ўтказилиши белгиланган.


 

Маданият вазирлигининг оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказган матбуот анжуманида маълум қилишича, 2022 йилдан буён ЮНЕСКО шафелигида ўтказилаётган “Лазги” халқаро рақс фестивалига бу йилдан бошлаб ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти ҳам ҳамшафелик қилишни бошлаган.


 

Учинчи маротаба ўтказилаётган “Лазги” Халқаро рақс фестивалида дунёнинг 30 дан ортиқ давлатларидан (Буюк Британия, Франция, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Беларус, Россия, Туркия, Қирғизистон, Сербия, Бразилия, Япония, Испания, Миср, Грузия, Ҳиндистон, Украина, Болгария, Қатар, Озарбойжон ва Ўзбекистон давлатлари офлайн ҳамда АҚШ, Австрия, Иордания, Мексика, Гана, Россия, Македония, Эрон, Хитой, Покистон ва Италия давлатларидан онлайн тартибда) 300 дан зиёд профессионал рақс жамоалари, рақс санъати усталари, мусиқашунос ва санъатшунос олимлар, таниқли санъаткорлар, етук мутахассислар, фахрий меҳмонлар иштирок этмоқда.

 

       

Танлов иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш учун 7 нафардан иборат халқаро ҳайъат тузилган. Ғолиблар диплом, статуетка ва пул мукофотлари билан тақдирланади. Гран-При ғолиби 7 000 АҚШ доллари билан мукофотланади.



 

Шунингдек, фестивал доирасида Ўзбекистон ва Туркия маданий қўшма комиссиясининг III йиғилиши, ТУРКСОЙга аъзо давлатларнинг санъат ва рақси олий ўқув юртлари ректорларининг III йиғилиши, “Турк дунёсининг анъанавий рақси антологияси”мавзусида конференсия, “Этномаданий форум”ларнинг ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//