Тошкентда электробус яна ЙТҲга учради

Сақлаш
21:23 / 15.09.2023 1829 0

Тошкент шаҳрида Yutong электробуси ва Nexia ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

“Тошшаҳартрансхизмат”нинг маълум қилишича, воқеа 2023 йилнинг 15-центабр куни соат 09:23 да Сайҳун кўчасида содир бўлган. Унда 1-автобус саройи филиали тасарруфидаги Yutong русумли 13Т-сонли “Шимолий вокзал — Сувсоз мавзеси” йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи С.С. бошқарувидаги электробус, Миробод тумани, Сайҳун кўчасидан светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланиб кетаётган вақтда, электроаппарат қаршисида Nexia чиқиб қолган. Оқибатда ЙТҲ содир бўлган.

Мазкур ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, электробус ва енгил автомобиль техник шикастланган.

Ушбу чорраҳада Фарғона йўлидан келаётган автомобиллар учун светофор йўқлиги ва дарахтлар кўришни чеклаши қайд этилган.

Аввалроқ Бектемир туманида 13-сонли электробус бетон устунга урилиб, 5 нафар йўловчи тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//