Жамият
Ўзбекистонда бугунги кунга қадар ҳуқуқбузарликларни қайд этувчи жами 2,5 мингдан зиёд камера ва радарлар ўрнатилган. Бу ҳақда президент ҳузурида ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Таъкидланишича, аҳоли жойларида ҳаракатланиш 60 километр-соатга туширилиши ҳисобига камера ўрнатилган ҳудудларда авариялар 30 фоизга камайган.
Шавкат Мирзиёев бу ишларни давом эттириш, “ақлли чорраҳа” ва “ақлли светофор” бошқарув тизимларини кенгроқ жорий қилиш зарурлигини айтди.
Ўзбекистондаги барча шаҳарлар, хусусан туманлар марказларида автомобиллар ҳаракатининг энг юқори тезлиги 2023 йил 1 апрелдан бошлаб соатига 70 километрдан 60 километргача туширилган эди.
Сентябрь ойи бошида Ўзбекистонда 2023 йилнинг 7 ойи давомидаги ЙТҲларда 1115 киши қурбон бўлгани ҳақида маълумот берилганди.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ