“Ватан остонаси” фестивали Фарғонада

Сақлаш
21:48 / 12.09.2023 1118 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Ватан остонаси” шиори остидаги фестиваль Фарғона вилоятида бўлиб ўтмоқда.

 

Дастлаб Фарғона туманидаги “Гулпиён” МФЙда ўтказилган маънавий-маърифий тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилди.

 

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Маҳфират Зикирова, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, профессор Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Зулфия Мўминова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров, актёр Алишер Отабоев, хонанда Алишер Ҳамроевлар аҳоли ва ёшлар билан самимий мулоқотда бўлишди. Чегарачиларнинг чиқишлари барчага манзур бўлди.

 

“Ватан остонаси” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир Фарғона туманида жойлашган чегара қўриқлаш взводида давом этди.

 

 

 

Тадбир давомида чегарачилар ва уларнинг оила аъзолари билан дилдан суҳбат қурилди. Таниқли ижодкор ва санъаткорлар она Ватанни ҳимоя қилишдек шарафли ишга бел боғлаган ҳарбийлар ва уларнинг турмуш ўртоқларига миннатдорлик билдирди. Шеър ва қўшиқлар даврага янада файз киритди.

 

Ижодий жамоа чегара қўриқлаш взводидаги тикувчилик цехи фаолияти билан танишдилар.

 

 

 

Шунингдек, мазкур чегара қўриқлаш взводига Республика Маънавият ва маърифат марказининг китоблар жамланмаси туҳфа этилди.

 

Ҳарбийлар ва ёшлар бирлашган нуқта: “Ватан остонаси” фестивали Қорақалпоғистонда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//