АҚШ 2023 йил учун грин карта беришни якунлади

Сақлаш
23:19 / 07.09.2023 1761 0

АҚШ ҳукумати 2023 йил учун грин карта беришни якунлади. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, АҚШ ҳукумати жорий 2023 йилги DV дастури учун белгиланган барча иммиграцион визаларни тақдим этди. Cентябр ойининг қолган кунларига белгиланган DV  дастури бўйича суҳбатлар бутун дунё бўйлаб, жумладан, Ўзбекистонда ҳам бекор қилинди.

DV -2023 дастури бўйича виза учун суҳбатдан ўтган, аммо виза олмаган DV  мурожаатчилари виза олиш ҳуқуқига эга эмас.

Бир кун аввал АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси “Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси”нинг жорий йилги мавсуми яқин орада тугаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди. Элчихонанинг консуллик бўлими жами 3100 дан ортиқ грин карта мурожаатчилари билан суҳбат ўтказди, дейилади хабарда.

Ушбу дастур бўйича виза олишга улгурмаганлар октябрь ойи бошида қайтадан ариза топширишлари керак бўлади.
 

«2023 йилги дастурнинг якунлангани виза ололмаганларнинг ҳафсаласини пир қилиши мумкинлигини тушуниб турибмиз. Биз иммиграция даражаси паст бўлган мамлакатлардан одамларнинг Қўшма Штатларга келишларини осонлаштириш тарафдоримиз ва хилма-хилликнинг жамиятимизга қўшаётган муҳим ҳиссасини ҳамда АҚШ иқтисодиётига таъсирини тан оламиз”, — дейилади АҚШ дипломатик миссияси хабарида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//