Жамият
Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари томонидан 2023 йилнинг 12 август куни тезкор-қидирув тадбири доирасида босқинчилик ва бошқа жиноятлар учун гумонланиб олиб келинган фуқаро Д.У. шу куни ИИББ маъмурий биносида вафот этган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ расмий баёнот берган ва воқеа тафсилотларни очиқлаган эди.
Ҳолат бўйича Бош прокуратура ҳам баёнот берди. Қайд этилишича, Д.У.нинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
«Д.У.нинг вафоти юзасидан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш зарурати туғилганлиги сабабли, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 235 (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди”, дейилади баёнотда.
Ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77531
Жамият
56606
Жамият
55807
Жамият
50873
Жамият
//
Изоҳ йўқ