Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш юзасидан малака ошириш ўқувлари якунланди

Сақлаш
16:55 / 26.11.2021 1668 0

Жорий йилнинг 22-26 ноябрь кунлари Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтида “Жойларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш: муаммолар ва уларнинг ечимлари” юзасидан малака ошириш ўқувлари ўтказилди.

  

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоят бўлимлари, туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари иштирокидаги онлайн анжуман тарзида бошланган малака ошириш ўқувлари бугун ўз ишини якунланди.

 

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги «Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

 

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоят бўлимлари, туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари иштирокидаги онлайн анжуман тарзида ўтказилаётган малака ошириш ўқувларининг бугунги машғулотларида «Ахборот хуружлари ва ижтимоий маънавий муҳит соғломлигини сақлашда туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбарининг масъулияти», «Маънавият ва маърифат соҳасида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомини таъминлаш» ҳамда «Ҳудудларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг инновацион методикаси» каби мавзуларда фикр-мулоҳаза алмашилди.

 

Куннинг иккинчи ярмида ўқув жараёнлари ва ҳисоботлар якуни бўйича хулосалар билдирилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//