Маънавият ходимлари ПР ва рақамли тарғибот технологиялари бўйича ўқитилди

Сақлаш
22:52 / 23.11.2021 1513 0

Аввал хабар берганимиздек, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтида «Жойларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш: муаммолар ва уларнинг ечимлари» юзасидан малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

 

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги «Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.

 

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоят бўлимлари, туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари иштирокидаги онлайн анжуман тарзида ўтказилаётган малака ошириш ўқувларининг бугунги машғулотларида «Ҳудудий ҳамкор ташкилотлар билан маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш механизмлари», «Жамиятни тарбиялашда маънавий-маърифий ислоҳотларнинг аҳамияти» ҳамда «ПР ва рақамли тарғибот: таҳлил, муаммо ва ечимлар» каби мавзуларда фикр-мулоҳаза алмашилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//