Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш юзасидан малака ошириш ўқувлари бошланди

Сақлаш
23:26 / 22.11.2021 1587 1

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтида “Жойларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш: муаммолар ва уларнинг ечимлари” юзасидан малака ошириш ўқувлари бошланди.

 

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги “Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.

 

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоят бўлимлари, туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари иштирокидаги онлайн анжуман тарзида бошланган малака ошириш ўқувлари 26 ноябргача давом этади.

1 Изоҳ

Рахимова Сайёра

12:01 / 01.01.1970

онлайн утказилиши жуда зур

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//