Сиёсат
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев фарғоналик сайловчилар билан учрашувда Қўқонда бўлган ёнғин бўйича муносабат билдирди.
“Бир масалага алоҳида тўхталиб ўтсам. Шу ҳафтада Қўқондаги буюм бозорида содир бўлган ёнғин юзлаб тадбиркорларимизга зарар етказди.
Қўқонлик тадбиркорларимиз хотиржам бўлсин, биз ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз!
Бу бозор узоғи билан бир ойда тўлиқ тиклаб берилади, бунга барча куч ва воситаларни сафарбар қиламиз. Ким қайси дўконда фаолият юритган бўлса, ўша ерда тадбиркорлигини давом эттиради.
Ёнғиндан зарар кўрган барча тадбиркорларнинг кредит ва солиқ тўловлари муддати кечиктирилади. Уларнинг қайтадан “оёққа туриб олишлари” учун айланма маблағ учун имтиёзли кредитлар ажратилади.
Ёнғин оқибатида бозорга туташ ҳудудларда зарар кўрган аҳоли хонадонлари тўлиқ таъмирлаб берилади.
Умуман, етакчи лойиҳа ташкилотларини жалб қилиб, бозорларни замонавий, қулай, барча хавфсизлик талабларига жавоб берадиган савдо комплексларига айлантириш бўйича катта дастур қабул қиламиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни “Буюк ипак йўли” савдо мажмуасида катта ёнғин юз берганди. Кейинчалик Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ