Бугун ҳам Тошкентнинг 4 туманидаги айрим ҳудудларда электр энергияси вақтинча ўчирилди

Сақлаш
16:49 / 14.06.2023 910 0

14 июнь куни Тошкент шаҳридаги 4 та туманнинг айрим ҳудудларида электр қурилмаларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари сабабли электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

“Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ҳамда электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш” мақсадида қуйидаги туманларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

 

Яшнобод туманининг: “Шоҳсанам”, “Катта Янгиобод”, “Авиасозлар”, “Наврўзобод”, “Парвоз” ҳамда “Дилбоғ” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;

 

Учтепа туманининг: “Боғистон” МФЙнинг 4 та кўп қаватли турар жой биносида соат 17:00 гача;

 

Яккасарой туманининг: “Муқимий” МФЙ ҳудудида соат 17:00 гача;

 

Чилонзор туманининг: “Дўмбиробод” ҳамда «1-Чарх Камолон” МФЙлари ҳудудида соат 18:00 гача;

 

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши ҳам мумкин.

 

Қайд этиш керак, кеча, 13 июнь куни ҳам пойтахтнинг 6 туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди. Расмийлар Тошкентдаги электр таъминотида кузатилаётган узилишлар режавий узилишлар ҳисобланишини маълум қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//