Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари муносабати билан таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар бермоқда.
Давлат раҳбари Абай вилоятида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва катта зиён кўрилгани муносабати билан президент Қосим-Жомарт Тўқаевга ва қардош Қозоғистон халқига таъзия йўллаган.
“Шавкат Мирзиёев қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Қозоғистоннинг Абай вилоятида содир бўлган ўрмон ёнғинида 14 киши ҳалок бўлгани ва 12 июнь куни мамлакатда умуммиллий мотам куни деб эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Маданият
77322
Жамият
56472
Жамият
55665
Жамият
50724
Жамият
//
Изоҳ йўқ