Саида Мирзиёева Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси билан учрашди

Сақлаш
16:25 / 25.03.2023 1294 0

Саида Мирзиёева Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси ва АҚШ президенти администрациясининг гендер сиёсати бўйича Кенгаши директори Женнифер Кляйн билан учрашди. У бу ҳақда ўз Телеграм каналида маълум қилди.

 

Мирзиёеванинг ёзишича, учрашувда Ўзбекистонда Президент раҳбарлигида олиб борилаётган муҳим ислоҳотлар ҳақида суҳбатлашилган.

 

 

Суҳбатнинг асосий мавзуларидан бири – хотин-қизларни гендер зўравонликдан ҳимоя қилиш ва Ўзбекистонда унга йўл қўймаслик учун амалга оширилаётган ишлар эканлиги айтилган.

 

«Умуман, мулоқотимиз очиқ ва самимий бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик жиноятини назарда тутувчи ўзгартиришлар фақат қоғозда қолмаслиги учун зарур чора-тадбирларни атрофлича муҳокама қилдик. Женнифер Клайн бу борада амалий ёрдам беришни таклиф қилди. Шуни инобатга олган ҳолда, келгусида алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш имкониятига эга бўламиз, деб ўйлайман», — дея ёзади Саида Мирзиёева.

 

Мавзуга доир: «Сувга мўл денгиз фақат Нукус музейида осилган расмларда қолган» – Саида Мирзиёева БМТ минбарида Орол муаммосини кўтарди

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//