Жаҳон
Бугун, 15 ноябрь куни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридаги мактаблар ҳавонинг ифлосланиши туфайли бир ҳафтага ёпилди. Бу ҳақда Times of India нашри хабар қилмоқда.
Хабарингиз бор, 4 ноябрь куни Тошкентда кучли тўзон кузатилган эди. Бўрон оқибатида Тошкент шаҳрида ҳавонинг қаттиқ зарралар билан ифлосланиш даражаси бир куб метрга 18 минг микрограммни ташкил қилган. Бу эса белгиланган хавфсиз меъёрдан 30 баробарга кўпдир.
Шанба куни Деҳлида бошланган чанг тўзони даражаси эса нормадан 20 баробар юқори деб белгиланган.
“Душанбадан бошлаб ўқувчилар чанг ҳаводан нафас олмасликлари учун барча мактаблар ёпилади”, деб эълон қилган хукуматнинг биринчи вазири Арвинд Кежривал.
Бундан ташқари, ҳудуддаги ҳар қандай қурилиш ишлари тўрт кун давомида тўхтатиб турилади. Давлат идоралари ходимлари уйдан чиқмай, масофавий тарзда ишлашади. Хусусий ишхоналардан ҳам имкон қадар шу қоидага амал қилишлари сўралмоқда.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
77603
Жамият
56653
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ