Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати ҳам муддатидан олдин тугатилди

Сақлаш
15:30 / 31.01.2023 626 0

Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Қарор қуйида тўлалигича тақдим этилади:

 

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Жаҳонгир Абидович Ортиқхўжаевнинг Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати сифатида ваколатлари муддатидан илгари тугатилганлиги муносабати билан ҳамда Сенат аъзоси сифатида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризасига мувофиқ унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин.

 

2. Жаҳонгир Абидович Ортиқхўжаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига юборилсин.

 

4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.


Аввалроқ унинг депутатлик ваколати муддатидан аввал тугатилганди.


Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 16 январь куни 2018 йил апрелидан буён пойтахт ҳокимлигини бошқариб келган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан бўшатилганини маълум қилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//