Жамият
Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида чуқурга тушиб кетган бола қутқариб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Таъкидланишича, кеча соат 13:47 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси навбатчилик қисмига «Саксонота» маҳалласидаги хонадонлардан бирида қаровсиз қолган 5 ёшли бола чуқурга ўрнатилган қувур ичига тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус асбоб-ускуналар ёрдамида қисқа вақт ичида болани қувур ичидан соғ-саломат олиб чиққан. Шифокорларнинг маълум қилишича, боланинг аҳволи яхши.
«Кичик ёшдаги фарзандларингизни қаровсиз қолдирманг», дея огоҳлантирган вазирлик.
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
78135
Жамият
56917
Жамият
56167
Жамият
51218
Жамият
//
Изоҳ йўқ