Ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ, жипсроқ бўлишимиз керак – сенатор Минҳожиддин Мирзо


Сақлаш
16:07 / 04.07.2022 1074 0

Халқимизда, тинчлик, ҳамжиҳатлик бўлган жойда барака бўлади, деган ҳикматли гап бор. Осойишталик ҳукм сурган мамлакат гуллаб-яшнайди. Бугун диёримизда беқиёс ўзгаришлар рўй бермоқда. Қатор соҳаларда эришилаётган юксак марралар янги Ўзбекистоннинг нуфузини халқаро майдонда оширмоқда.

 

Бу ютуқларни халқимизга хос бўлган сабр-бардош, мамлакат келажагига қатъий ишонч, ҳамжиҳат-ҳамфикр яшаш, тинчлик-осойишталикни асраш, бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат кўрсатиш каби улуғ фазилатлар орқали қўлга киритганимизни унутмаслик даркор.

 

Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган ташвишли воқеалар ҳар биримиз, барча Ўзбекистон фуқаролари юрагида чуқур дард ва изтироб билан қабул қилинмоқда. Узоқ тарихга, қадриятлар ва урф-одатларга эга, минг йиллар давомида елкадош яшаб, қуда-анда бўлган, қиз олиб, қиз берган икки яқин халқни қарама-қарши қўйиш кимга керак? Ким бундан манфаатдор? Афсуски, шундай кучлар бор!

 

Бундай мураккаб вазиятда биз ҳар қачонгидан ҳам кўра кучлироқ, жипсроқ бўлишимиз, айрим кўзга кўринмас кучлар томонидан низо уруғлари сочилишига, мамлакатимиздаги энг нодир неъмат барқарорлигимизга раҳна солинишига йўл қўймаслигимиз керак.

 

Ўйлаб кўринг, кейинги беш олти йил давомида Ватанимиз қандай ривожланди? Қорақалпоғистон қанчалар обод бўлди? Халқ фаровонлиги қанчалар ўсди? Ҳаётимиз қанчалар ўзгарди? Бу танланган йўлнинг тўғрилиги, ислоҳотлар самараси, халқчил сиёсат меваси эмасми?

 

Бугун ҳар биримизнинг зиммамизда янада огоҳ ва ҳушёр бўлиш, ўз уйимизни, она Ватанимизни асраб авайлаш, шу Ватан тақдири учун ҳар биримиз масъул эканлигимизни англашимиз керак.

 

Муҳтарам Президентимиз куни кеча Нукус шаҳрига ташриф буюриб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллар билан учрашиб, бу фитнанинг олдини олиш бўйича жуда тўғри қарор қабул қилдилар.

 

 Минҳожиддин Мирзо,

 Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Маънавият

18:04 / 18.04.2024 0 130
Эй қариндошлар!





Кўп ўқилган

Барчаси