Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсиясини беришда давом этади. Лойиҳанинг 87-иштирокчиси, “Ma’rifat” – “Учитель Узбекистана” газеталари таҳририяти бош муҳаррири, журналист Ҳусан Нишонов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:
1. Қуръони карим
2. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китоблари
3. Заҳириддин Муҳаммад Бобур, “Бобурнома”
4. Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар”
5. Алихонтўра Соғуний, “Туркистон қайғуси”
6. Шукур Холмирзаев ҳикоялари
7. Мурод Муҳаммад Дўст, “Мустафо”
8. Аҳмад Аъзам, Назар Эшонқул ҳикоялари
9. Фёдор Достоевский, “Жиноят ва жазо”
10. Ҳарпер Ли, “Мазахчини ўлдириш”
Ҳусан Нишонов 1974 йил 1 февралда Самарқанд вилояти Қизилкарвон қишлоғида туғилган. 1991 – 1996 йиллари Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти (ҳозирги Ўзбекистон Миллий педагогика университети)нинг ўзбек тили ва адабиёти факультетида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини ҳали талабалик пайтидаёқ, 1995 йили “Кўзгу” газетасида мусаҳҳиҳликдан бошлаган. 1997-1998 йиллари Қизилкарвон қишлоғидаги 15-мактабда она тили ва адабиёт ўқитувчиси, 1999 – 2005 йиллари “Маърифат” газетасида турли лавозимларда ишлаган.
2005 – 2009 йиллари Халқ таълими вазирлиги “Тарбия” журнали бош муҳаррир ўринбосари. 2009 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган. 2009 – 2017 йиллари “Ma’rifat” газетаси бош муҳаррири ўринбосари, 2017 йили “Ma’rifat” – “Учитель Узбекистана” газеталари таҳририяти бош муҳаррири биринчи ўринбосари бўлган. 2017 йил 11 октябрдан буён Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “Ma’rifat” – “Учитель Узбекистана” газеталари таҳририяти бош муҳаррири.
Журналистик фаолияти давомида қатор ютуқларга эришган:
“Наврўз – боқий байрам” республика танлови (2002), “Ватан учун яшайлик” республика танлови (2012) ғолиби, “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” халқаро танловида 2-ўрин (2020), “Олтин қалам” халқаро танловида “Маърифат” жамоаси билан 1-ўрин соҳиби (2021). “Энг улуғ, энг азиз” республика танловида 1-ўрин (2022).
“Ёруғ хаёл” (Ҳасан Карвонли билан ҳаммуаллифликда, 2004), “Илғаб бораётир мени фасллар” (2010), “Ўғлимга мактублар” (2012), “Ўзбек шахматининг олтин авлоди” (2022) номли китоблари нашр этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Журналистлар уюшмаси аъзоси.
Мукофотлари:
“Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони (2004)
“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил” эсдалик нишони (2006)
“Шуҳрат” медали (2014)
“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони (2016)
“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 30 йил” эсдалик нишони (2021).
Таълим-тарбия
Тарих
Тил
Маънавият
Адабиёт
Адабиёт
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Ватандош
Санъат
//
Изоҳ йўқ