“Янги Ўзбекистон” газетасида янги — “Тамаддун тафаккури” лойиҳаси йўлга қўйилди. Эндиликда ҳар ҳафтанинг жума кунида газетада “Тамаддун тафаккури” номли махсус қўшимча саҳифалар тақдим этиб борилади.
Рўзноманинг 20 мартдаги 54-сонида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги “Заковат ва юксак маданиятнинг мустаҳкам илдизлари” номли мақоласи чоп этилди. Қуйида ушбу мақола билан танишишингиз мумкин.
Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсинким, юртимизда кейинги йилларда маънавий ҳаётимиз юксак поғоналарга кўтарилиб, муқаддас динимиз қадриятларига эътибор тобора ортиб бормоқда.
Ана шундай улуғ ва тарихий воқеалардан бири – Ислом цивилизацияси маркази бунёд этилиб, фойдаланишга топширилиши халқимиз учун чинакам улкан маънавий байрам, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Бу муҳташам маскан юртимизнинг бой тарихи, бебаҳо маънавий мероси, асрлар давомида шаклланган илм-маърифат анъаналарининг ёрқин тимсоли сифатида барпо этилди. Зеро, муқаддас динимиз инсонни доимо илмга, маърифатга, эзгулик ва комилликка чорлаб келади. Қуръони каримнинг илк нозил бўлган оятидаёқ “Иқро!”, яъни “Ўқи!” деб амр қилингани ҳам бу йўлнинг нақадар улуғ ва шарафли эканини кўрсатади. Марказнинг Улуғбек дарвозаси пештоқига ушбу муборак оят муҳрлаб қўйилгани замирида ҳам мана шундай чуқур маъно- мазмун мужассам.
Президентимиз таъкидлаганидек, биз юртимизда ривожланган давлат, эркин жамият пойдеворини бунёд этиш учун, энг аввало, илм ва илм, таълим ва яна бир бор таълим деган олий мақсадни ҳаётимизга жорий этмоқдамиз. Шу маънода, Ислом цивилизацияси маркази нафақат аждодларимиз қолдирган бебаҳо меросни ўрганиш ва тарғиб этишга хизмат қиладиган илмий-маърифий даргоҳ, айни вақтда ўтмиш ва бугунни, анъана ва тараққиётни, маънавият ва замонавийликни ўзаро уйғунлаштирган нодир маскан бўлишига иймонимиз комил.
Юртимиз замини азал-азалдан илм-маърифат, заковат ва юксак маданият бешиги ўлароқ дунё тамаддунида алоҳида ўрин тутади. Мовароуннаҳр диёрида етишиб чиққан буюк алломалар, муҳаддислар, муфассир ва мутафаккирлар инсоният тамаддунига беқиёс ҳисса қўшганлар. Уларнинг илмий ме асрлар давомида нафақат ислом олами, балки жаҳон илм-фани тараққиётига улкан таъсир кўрсатган. Айниқса, ҳадис илмининг султони бўлган Имом Бухорий, буюк муҳаддис Имом Термизий, ақида илмининг забардаст намояндаси Имом Мотуридий, шунингдек, астрономия, тиббиёт, математика ва бошқа фан соҳаларида юксак натижаларга эришган Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби улуғ зотларимиз номи жаҳон илм осмонида ёрқин юлдузлар каби порлаб турибди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Илм излаш ҳар бир мусулмон учун фарздир”, деган муборак ҳадислари ҳам бу йўлнинг нақадар муҳим эканини яна бир бор тасдиқлайди. Шу боис, юртимизда илмга ҳурмат, улуғ зотларга эҳтиром ва улар қолдирган улкан асраб-авайлаш азалий қадриятларимиздан. Ислом цивилизацияси маркази барпо этилгани эса аждодларимиз қолдирган ана шу бебаҳо илмий ва маънавий дурдоналарни янада чуқур ўрганиш, кенг тарғиб этиш, жамоатчиликка ва келажак авлодларга безавол етказиш йўлида муҳим қадам бўлди.
Муҳташам масканга қадам қўйган ҳар бир инсон, аввало, аждодларимиз қолдирган бебаҳо мерос, уларнинг беқиёс илмий ва маърифий фаолияти, бу ерда жамланган манбалар, қўлёзмалар ва илмий экспозициялар билан танишар экан, қалбида ўзига хос ифтихор ва масъулият туйғуси уйғониши табиий. Президентимизнинг “Ушбу марказ маънавий-маърифий йўналишдаги фаолиятимиз учун фундаментал база бўлади. Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси талабалари юқори курсларни шу ерда ўқийди, ўқитувчи-домлалар эса ўз билим ва малакасини оширади. Марказ ёшларимиз орасидан янги хоразмийлар, беруний ва улуғбеклар, фарғоний ва ибн синолар, бухорий ва термизийлар етишиб чиқиши учун мустаҳкам маънавий майдон бўлиши керак”, дея ишонч билдириши бежиз эмас, албатта. Демак, марказ ўз моҳияти ва мазмуни билан ўтмиш ва бугунни ўзаро боғлаб турган маънавий кўприк вазифасини бажармоғига шубҳа йўқ. Айниқса, марказда Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврларига оид бой тарихий ва илмий манбалар жамлангани юртимиз заминида кечган буюк Уйғониш даврларининг мазмун- моҳиятини чуқур англаш имконини беради. Бу, ўз навбатида, бугунги кунда илгари сурилаётган Учинчи Ренессанс ғояси нақадар мустаҳкам илдизларга эга эканининг яққол намоёнидир.
Тарих
Адабиёт
Маънавият
Жараён
Адабиёт
Жараён
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Ватандош
Санъат
//
Изоҳ йўқ