Гўзаллик атласи – фотограф 50 га яқин мамлакатга сафар қилиб, турли миллат аёлларининг жозибасини 500 дан ортиқ суратга муҳрлади (фотожамланма)


Сақлаш
20:21 / 14.01.2022 1410 0

2013 йили руминиялик фотограф Михаэл Норок ҳаётида кескин ўзгариш қилади. Ишини ташлаб, рюкзак ва фотоаппаратини олади-да, дунё бўйлаб саёҳатга чиқади. Мақсад – турли миллат аёлларини суратга тушириш орқали гўзаллик чегара билмаслигини, маданиятлар турфалигини кўрсатиш.

 

Михаэл унчалик кўп бўлмаган маблағ билан 50 га яқин мамлакатга сафар қилди. Чодирда ёки маҳаллий аҳоли уйларида яшаб, хилма-хил маданиятлар билан танишишга муваффақ бўлди. Фотограф нафақат сайёҳлар орасида машҳур мамлакатларга, балки Эрон ва Шимолий Корея каби сиёсий сабабларга кўра ёпиқ давлатларга ҳам бориб, дунё гўзаллик харитасига етишмаётган элементларни қўша олди.

 

«Глобал тенденциялар бизни бир хил кўринишга ва ҳаракат қилишга ундайди, лекин биз бир-биримиздан фарқ қилганимиз учунгина гўзалмиз – бу бошқалар томонидан қадрланади. Мақсадим «Гўзаллик атлас»ини аҳоли хилма-хиллигининг кўзгусига айлантириш, ўз маданиятига содиқ, табиийликни сақлашга интиладиган одамларни қўллаб-қувватлашдир», дейди фотограф.

 

Михаэл Норок саёҳатлари давомида жамият аёллардан муайян ташқи қиёфа ва хулқ-атвор кутишини пайқади: баъзи мамлакатларда аёллар жозибали кўринишга ҳаракат қилади, бошқаларида камтарона. Гўзаллик маркетинг кампаниялари, мода тенденциялари ёки ижтимоий меъёрларга боғлиқ эмас, дейди у.

 

Фотографнинг фикрича, биз ўзимиз бўлишни ўрганишимиз керак ва бошқаларга ҳам ўзи бўлиб яшашга қўйиб беришимиз зарур.

 

Молдова

Молдова

 

АҚШ

 

 

Руминия 

 

 

Туркия

 

 

Ўзбекистон

 


Чили

 

 

Ҳиндистон

 

 

Перу

 

 

Мўғилистон

 

 

Шимолий Корея

 

 

Эрон

 

 

Эфиопия

 

 

Тожикистон

 

 

Мексика

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

15:10 / 21.10.2024 0 31
Кичик хонимнинг катта “уруши”

Тил

11:10 / 21.10.2024 0 58
Эшиклар очиқ, лекин...





Кўп ўқилган

Барчаси

//