Янги йил арчаси синдроми: уни қандай олдини олиш мумкин?


Сақлаш
19:17 / 29.12.2025 13 0

Янги йил кириб келишига оз қолди. Кўчалар аллақачон байрамона тусга кирган. Байрам атмосферасини берувчи асосий элементлардан бири эса – арча, Янги йил арчаси. Бироқ ушбу дарахт байрам шукуҳи билан бирга инсон саломатлигига зарар етказиши ҳам мумкин. Чунки сўнги йилларда хонадонида арча безатиш севимли анъанасига айланиб улгурган кўпчилик ҳар йил такроран ясатиладиган арча ўрнига ҳақиқий дарахт келтириб безатишни маъқул кўра бошлади. Тадқиқотларга кўра, бу инсонлар ўзида шамоллашга ўхшаш касаллик белгиларини кузатган.

Мана шу белгиларни вирус билан адаштирмаслик учун аҳоли орасида унчалик таниқли бўлмаган “Янги йил арчаси синдроми” ҳақида билиб олиш муҳим саналади.

 

“Янги йил арчаси синдроми” ўзи нима?

 

“Янги йил арчаси синдроми” – жонли дарахтларда соғлиққа таъсир қилувчи бир қатор муаммолар келтириб чиқарувчи аллергенлар спектри бўлиб, уни дарахтдаги гулчанг ва замбуруғлар чақиради.

 

Касалликнинг асосий белгилари бурун битиши ёки оқиши, акса уриш, кўз ачишиши, йўтал, томоқ бўғилиши (хрип) ва қичишиши кабиларни ўз ичига олади. Касаллик шунингдек, астма симптомларининг ривожланишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Тери бўлса арчага қизариш ва шиш белгилари билан реакция кўрсатади.

 

Арчалардаги моғор

 

Жонли арчаларда 50 дан ортиқ моғор тури яшаши мумкин. Уларнинг аксарияти инсондаги аллергияларга сабаб бўлади. Тадқиқотчилар бир неча марта тирик арча дарахти ўрнатилган хоналардаги моғор миқдорини текшширишган. Дастлабки уч кун давомида 1 кубометр ҳавода 800 га яқин моғор спора аниқланган. Тўртинчи кунданоқ ушбу кўрсатгич оша бошлайди ва икки ҳафтада споралар сони 1 кубометрда 5000 тага етади.

 

Моғорлар илиқ ва нам шароитда жуда яхши ривожланади. Хона ҳарорати эса мана шу қулайликни беради.

 

Кимлар ушбу синдром хавфи доирасига киради?

 

Ушбу синдром ривожланиш хавфи баъзи одамларда юқорироқ бўлади. Тадқиқотларга кўра, 7% аллергик беморлар уйида жонли арча ўрнатганиддда аллергия холати кескин ортган. Астма ёки сурункали обструктив ўпка касаллиги бўлган беморлар йўтал ва нафас сиқишига олиб келувчи аллергенларга нисбатан сезувчанроқ бўлиши мумкин. Шу билан бирга, бу синдромга бошқа соғлом одамлар уучраш эхтимоли ҳам бор.

 

Қандай қилиб “Янги йил арчаси синдроми”га йўлиқмаслик мумкин?

 

Ушбу синдром хавфини минимум даражага тушириш учун қуйидагиларга риоя қилиш зарур:

 

  • - Янги йил арчасини диққат билан танланг: танлашда аллергенлик эхтимоли паст бўлган дарахтларга эътибор беринг. Яхшиси, ель ва қарағайдан кўра арча сотиб олган маъқул;

  • - Арчани кўздан кечиринг: уни уйга олиб киришдан аввал захарли қўзиқорин (белги)лари бор-йўқлигини текширинг. Намлик тўпланиши мумкин бўлган жойларга эътибор беринг. Арчаларда асосан четлари оқимтир ва сарғиш бўлган қора доғ – Aspergillus моғори учрайди;

  • - Парвариш ҳақида унутманг: арча жойлаштирилган хона ҳавосини тез-тез алмаштиринг;

  • - Арча билан камроқ контактда бўлинг: арчани безатишда у билан тўғридан-тўғри ишламасликка ҳаракат қилинг. Тери реакциялари хавфини камайтиришда марталик қўлқоплар фойда беради;

  • - Сунъий дарахтларга ўтинг: сунъий дарахтларга самарали алтернатив сифатида қаранг. Улар такроран фойдаланишга қулай, саломатлигингиз учун эса хавфсиз саналади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Тарих

13:12 / 26.12.2025 0 32
Худоёрхон ёздирган асарлар

Адабиёт

12:12 / 24.12.2025 0 579
"Қаҳр" – Арзон сотилган мавзу





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 27159
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//