
Сўровномада Республиканинг ҳар бир ҳудудидан иштирок этган 1243 нафар қатнашчиларнинг 34,3 фоизини 18-30 , 35,5 фоизини 30-45, 30,2 фоизини бўлса 50 ва ундан юқори ёшдагилар ташкил этган. Респондентларнинг аксарияти турмуш қурган бўлиб, бу уларнинг тўй анъаналари ва харажатлари мавзусидан бевосита хабардор эканлигини кўрсатади.
Дастлабки саволлар натижаси тўй харажатлари ва даромадлар номутаносиблигини кўрсатган. Респондентларнинг аксарияти (81,24%), айниқса, вилоятларда яшовчилар оиласининг ўртача даромади 5 миллиондан 12 миллион сўмгачалигини билдирган. Тўйга сарфланган ёки сарфланиши режа қилинган маблағ миқдори бўлса 31,28 фоиз иштирокчи томонидан 30 миллион сўмгача миқдорда кўрсатилган. 23,98% иштирокчи 50 миллион сўмгача, 15,72 фоиз иштирокчи 70 миллион сўмгача, 15,88% респондент 100 миллион сўмгача ва яна 9,62 фоизи 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфламоқчи эканини ёки сарфлаганини кўрсатган.
Аҳамиятлиси шундаки, аксарият иштирокчилар молиялаштириш манбаси сифатида ўз даромади ёки жамғармаларини эмас, қарз (25,1%) ва яқинлардан келадиган ёрдамга (55,17%) таянган. 14,11% иштирокчи ўз даромади етарли эканини билдирса, 5,62% респондент жавоб бермаган ушбу натижаларга кўра, Юксалиш ҳаракати тўйни кўплаб оилалар учун улкан молиявий юк дея баҳолаган.
Респондентларга кўра, харажатларни ҳаракатлантирувчи асосий омил ижтимоий ва ота-она томонидан бўлган босим саналади. Уларнинг 46,15 нафари тўйга катта харажат қилишига «Элга тўй беришимиз керак» деган вариантни сабаб сифатида кўрсатган. 31,36 фоиз иштирокчи бу ёшларнинг орзу-ҳаваси билан боғлиқлигини, яна 29,03% ота-онанинг орзу ҳаваси эканини билдирган. «Қуда томон талаби» деган вариант бўлса 16,6 фоиз респондент томонидан қўллаб-қувватланган.
Иштирокчиларга идеал тўй формати сифатида турли вариантлар берилганида жавоблар қуйидагича бўлган:
Ҳашаматли тўй ғоясига қарши аксарият респондентлар дабдабали тўйни кераксиз стресс ва қарзларга сабаб деб баҳолаган. Маблағ сарфланганларидан афсусланишларини билдирганлар — респондентларнинг 44,51% ини ташкил этади. Бундан кўринадики, жамият ортиқча сарфни хоҳламайди, бироқ мажбур бўлмоқда.
Респондентлар танлов имкони бўлса, дабдабали тўй ўрнига маблағларини мантиқлироқ йўналишларга, хусусан, таълим (38,94%), уй-жой хариди (34,54%), саёҳат (30,77%), соғлиқни тиклаш (30,45%) ёки бизнесга сармояни (27,72%) сарфлашини билдирган.
Сўровномада шунингдек, жамиятни қисман бўлсада фикрини ўрганиш мақсадида, респондент ҳудудида тўй харажатларига муносабатни ўзгартириш борасида таклифлар сўралган. Иштирокчилар маъмурий чора кўриш, тарғибот ва ташвиқот ишларини ўтказиш ҳамда молиявий саводхонликни оширишни ечим сифатида кўрсатган. Демакки, ижтимоий онгда муқобил ёндашувлар учун тайёрлик бор. Анъаналарни бўлса қайта кўриб чиқишга эҳтиёж сезилмоқда.
Бироқ ҳеч қандай ўзгаришга эҳтиёж йўқ, деб биладиган (7,14%) қатлам ҳам йўқ эмас.
Сўровнома асосидаги умумий хулосалар сифатида қуйидагилар санаб ўтилади:
Таълим-тарбия
Адабиёт
Жараён
Адабиёт
Тарих
Тарих
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Санъат
Ватандош
//
Изоҳ йўқ