Журналист, таржимон Рустам Жабборов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
11:37 / 28.11.2024 60 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан «ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ» тавсиясини беришда давом этади. Лойиҳанинг 82-куни журналист, таржимон Рустам Жабборов «Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб» тавсия қилади:

 

1. Алишер Навоий, «Хамса» достони;

2. Заҳириддин Муҳаммад Бобур, «Бобурнома» асари;

3. Абдулла Қодирий, «Ўткан кунлар» романи;

4. Чўлпон, «Кеча ва кундуз» романи;

5. Ойбек, «Навоий» романи;

6. Лев Толстой, «Анна Каренина» романи;

7. Шекспир, «Ҳамлет» трагедияси;

8. Достоевский, «Жиноят ва жазо» романи;

9. Эркин Воҳидов, «Ёшлик девони» шеърий тўплами;

10. Ўткир Ҳошимов, «Тушда кечган умрлар» романи.

 

Рустам Жабборов 1979 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетини тамомлаган. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. «Республика», «Қишлоқ ҳаёти» газеталарида мухбир, «Даракчи» газетаси бош муҳаррири, «Замон Пресс инфо» нашриёт уйи директори, «Ўзбеккино» МА бошқарма бошлиғи, «Севимли» телеканали бош муҳаррири лавозимларида фаолият юритган. Айни вақтда WOSCU илмий маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритади.

 

«100 жумбоқли ҳикоя», «Эркак йиғлаган кун», «Падаркушнинг иқрори» каби ўнлаб китоблари нашр этилган. Р.Жабборов полиглот бўлиб, рус, инглиз, немис, турк, форс, араб, озарбайжон тилларини яхши билади ва шу тиллардан асарлар таржима қилган. Хусусан, унинг таржимасида Холид Ҳусайнийнинг «Шамол ортидан югуриб», «Минг қуёш шуъласи» романлари, Анорнинг «Қизил лимузин» ҳикоялар тўплами, Воқиф Султонлининг «Ўлим уйқуси», Юнус Ўғузнинг «Отабек Элденгиз», Вориснинг «Умидлар интиҳода ўлади», «Сенга ишонаман» Азиза Жаъфарзоданинг «Боку. 1501», Окай Тирякиўғлининг «Мавлоно» романлари, Александр Грибоевдовнинг «Ақллилик балоси» пьесалари ўзбек ўқувчиларига тақдим этилган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 16653
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//