Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади. Лойиҳанинг 81-куни тарихчи олим Ғайбулла Бобоёров “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:
1. Маҳмуд Кошғарий, “Девону луғатит турк” асари;
2. Алихонтўра Соғуний, “Туркистон қайғуси” асари;
3. Улуғбек Ҳамдам, “Мувозанат” романи;
4. Орхан Памук, “Маъсумият музейи” китоби;
5. Андрей Брик, “Шамолдаги лаҳза” асари;
6. Жорж Оруелл, “1984” романи;
7. Чингиз Айтматов, “Асрга татигулик кун” романи;
8. Мухтар Мағавин, “Аросат” асари;
9. Стендаль, “Қизил ва қора” романи;
10. Ги де Мопассан, “Азизим” романи.
Ғайбулла Бобоёров 1973 йил Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида туғилган. Қарши Давлат университети тарих факультетида бакалаврият (1991–1996), ЎзР ФА Шарқшунослик институтида аспирантура босқичида (1996–1999) ўқиган. Тошкент давлат университети (Ўзбекистон миллий университети)нинг фалсафа факультетида таҳсил олган. Тарих фанлари номзоди (2003), тарих фанлари доктори (2012), профессор (2022).
Олимнинг 300 дан ортиқ илмий мақола, 25 та монографияcи чоп этилагн. “Кöктüрк каğанлиğи сиккелери каталогу” (Анкара, 2007), “Ғарбий Турк хоқонлигининг давлат тузуми” (Тошкент, 2012) каби йирик монографиялар муаллифи. Қадимги турк-рун, суғдий ёзувли битиклар бўйича кам сонли мутахассислардан.
“Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, Туркия в Қозоғистон илмий мукофотлари билан тақдирланган.
Тил
Адабиёт
Адабиёт
Жараён
Тил
Тарих
Таълим-тарбия
Дин
Тарих
Ватандош
Санъат
Жараён
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ