Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади. Лойиҳанинг 80-куни тилшунос олим Анвар Бўронов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:
1. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, “Сунний ақийдалар” китоби;
2. Маҳмуд Кошғарий, “Девону луғотут турк” асари;
3. Аҳмад Яссавий, “Девони ҳикмат” асари;
4. “Қуманлар қомуси” китоби;
5. Алишер Навоий, “Хамса” асари;
6. Гёте, “Фауст” трагедияси;
7. Лев Толстой, “Иқрорнома” асари;
8. Чингиз Айтматов, “Қиёмат” романи;
9. Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар” романи;
10. Альбер Камю, “Бегона” романи.
Анвар Бўронов 1971 йилда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида туғилган. Тошкент давлат университети (Ўзбекистон миллий университети)нинг фалсафа факультетида таҳсил олган.
2003–2018 йилларда Сурхондарё вилояти Шўрчи туман Халқ таълими бўлимида турли лавозимларда, 2018–2019 йилларда Республика Маънавият ва маърифат марказида ишлаган. 2019 йилдан Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида дарс беради. Филологий фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
2017 йилда “Олтойлар” номли илмий-оммабоп китоби чоп этилган. Мазкур китобда тоғли Олтой Республикасида истиқомат қилувчи олтой халқининг турмуш тарзи, дини, маданияти, қадриятларини очиб берган. Лев Толстой ижодидан “Икки ҳикоя” номли таржималар тўплами (2019), “Алпомиш достони: туркий халқлар версиялари” (2020), “Тангричилик – маънавиятга таҳдид сифатида” номли китоблари чоп этилган. Олим қозоқларнинг “Алпамис батир”, татарларнинг “Алпамша”, бошқирдларнинг “Алпамиша минан Барсинҳилу”, олтойларнинг “Алп Манаш” достонларини ўзбек тилига таржима қилган. 2019 йилдан “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасида таржимон сифатида фаолият олиб боради, йигирмадан ортиқ китобларни таржима қилган .
Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси.
Адабиёт
Тил
Адабиёт
Жараён
Тил
Тарих
Таълим-тарбия
Дин
Тарих
Ватандош
Санъат
Жараён
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ