Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади. Лойиҳанинг 79-куни адабиётшунос Шаҳноза Назарова “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:
1. Қуръони карим;
2. Библия (“Эски Аҳд”);
3. “Гилгамиш” достони;
4. “Гўрўғлининг туғилиши” достони;
5. Фузулий, “Лайли ва Мажнун” достони;
6. Фаридиддин Аттор, “Тазкират-ул авлиё” асари;
7. Иоганн Гёте, “Фауст” асари;
8. Алтгьери Данте. “Илоҳий комедия” асари;
9. Фёдор Достоевский, “Телба” романи;
10. Лев Толстой, “Тирилиш” романи.
Шаҳноза Назарова 1987 йил Жиззах вилоятида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетининг бакалавр (2010), магиcтратура (2012) босқичини тамомлаган. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (2017), филология фанлари доктори (2023).
Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон миллий университетида ўқитувчиликдан бошлаган. “Жаҳон адабиёти” журналида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган. Ҳозирда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида илмий ишлар бўйича директор ўринбосари.
“Мувозанат”, “Оҳанг” шеърий китоблари, “Хаёл ва ҳақиқат фольклор ва теология кесимида”, “Taboo and antiquity”, “XX аср бошлари ўзбек шеъриятининг янгиланиш тамойиллари” монография ва рисолалари чоп этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Мафкура
Тарих
Мафкура
Тил
Адабиёт
Таълим-тарбия
Дин
Ватандош
Тарих
Санъат
Жараён
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ