Duolingo’дан Мутолаагача – 7 энг фойдали билим платформалари


Сақлаш
15:22 / 18.10.2024 48 0

 

Агар бирор нарса бепул бўлса, биз уни қадрламай қўямиз. Бу, айниқса, интернетда мавжуд бўлган илмий сайтларга жуда мос келади. Сиз интилувчан талаба, ходим ёки тадбиркор сифатида ўз соҳангизда муваффақият қозонишни хоҳласангиз, ҳеч қачон янги билимларни ўрганишда тўхтамаслигингиз керак. Бундан сизга қуйидаги манбалар ёрдам беради.

 

Flibusta 

 

Мустақил, нотижорат мақсадидаги онлайн-кутубхона. Бу ердан исталган китобни топиш ва уни текин ўқиш мумкин. Флибуста бошқа электрон кутубхоналардан реклама ва турли монетизация усулларининг йўқлиги билан ажралиб туради. Ўқувчи китобларни фикрни чалғитмай онлайн мутолаа қилиши ёки электрон манзилга юклаб олиши мумкин.

 

 

2024 йил маълумотларига кўра, 1,4 миллиондан ортиқ фойдаланувчи сайтдан рўйхатдан ўтган.

 

Duolingo

 

Duolingo – тил ўрганиш бўйича энг машҳур платформалардан бири бўлиб, у ўттиздан ортиқ тилларда, жумладан, хитой, испан, француз ва немис тилларида бепул дарслар таклиф этади. Дастур интерактив машқлар, викториналар ва ўйинлар орқали фойдаланувчиларга уларнинг луғат, грамматика ва талаффуз кўникмаларини қизиқарли тарзда оширишга ёрдам беради.

 

 

Duolingo берувчи тил сертификати кўплаб мамлакатларда тан олинади ва ҳатто маълум имтиёзлар тақдим этади. Бугунги кунга қадар дастур 500 миллиондан кўпроқ марта юкланган.

 

Гутенберг

 

Китоб босиш машинасини ихтиро қилган германиялик Иоанн Гутенберг шарафига номланган ушбу платформа ихтирочи каби билим олишни осонлаштиришни мақсад қилган.

 

 

1971 йилда асос солинган ушбу лойиҳа жаҳон адабиётининг турли асарларини – асосан жамоат мулки бўлган китобларни рақамлаштириш ва матн форматида сақлашни кўзда тутади. Кутубхона тили асосан инглиз тилида ишлайди.

 

Мутолаа

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 ноябрдаги «Ёшлар учун минг китоб» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори асосида Ёшлар ишлари агентлиги ва Халқ банки ҳамкорлигида яратилган ушбу иловада электрон, видео ва аудио шаклидаги юзлаб китоблар мавжуд.

 

 

Мутолаа ҳозирги вақтда ҳам янги асарлар билан бойитиб борилмоқда ва муштарийлар ундан бепул фойдаланиши мумкин.

 

Free-Ebooks.net

 

Китобларни анъанавий нашр этиш жараёнидаги барча қийинчиликлардан қочишни хоҳлайдиган мустақил муаллифлар томонидан яратилган платформа. Фреэ-Эбоокс архивларидан кўплаб фантастик, илмий-оммабоп асарлар ва ҳаттоки исталган жанрдаги аудиокитобларни топишингиз мумкин.

 

 

Платформага ҳар куни янги китоблар қўшиб борилади. Дастурдан фойдаланиш мутлақо бепул.

 

Natlib.uz

 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг рақамли базаси. Бу ерда Миллий кутубхонада сақланаётган тарихий ва нодир асарларни онлайн ҳамда текин ўқиш мумкин.

 

Шунингдек, сайтда Ўзбекистонга оид бўлган бошқа қимматли маълумотлар билан ҳам танишиш имконияти ҳам мавжуд. Сайт ҳали янги ташкил этилгани боис уни янги билимлар билан тўлдириш давом этмоқда.

 

Yoki.uz

 

«Академнашр» нашриётига тегишли лойиҳа. Ушбу онлайн кутубхонада нафақат китобларни бепул ўқиш мумкин, балки муаллифлик ҳуқуқи мавжуд китобларни бозор нархларда сотиб олиш имкони ҳам бор.

 

 

Платформадан диний-маърифий, фольклор, мумтоз, илмий-оммабоп ва дарслик адабиётлардан жой олган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

15:10 / 21.10.2024 0 27
Кичик хонимнинг катта “уруши”

Тил

11:10 / 21.10.2024 0 46
Эшиклар очиқ, лекин...





Кўп ўқилган

Барчаси

//