Шоира Гулжамол Асқарова “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
21:11 / 16.09.2024 132 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади. Лойиҳанинг 77-куни шоира Гулжамол Асқарова “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Мумтоз адабиёт намуналари (Алишер Навоий, Жалолиддин Румий, Ҳофиз Шерозий, Мирзо Бобур, Бобораҳим Машраб, Зебунисобегим, Увайсий, Нодирабегим, Анбар Отин, Бедил ва бошқалар асарлари);

2.  XIX–XX аср ижодкорлари, жадидлар адабиёти (Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Беҳбудий, Усмон Носир... ижоди);

3. Жаҳон адабиёти (Сенека, Шекспир, Толстой, Пушкин, Ахматова, Цветаева, Пастернак ва бошқалар асарлари);

4. Зарифа Саидносирова, “Ойбегим менинг” ва Саид Аҳмад, “Йўқотганларим ва топганларим” китоблари;

5. Иброҳим Ғафуров, “Ҳаё-халоскор” китоби;

6. Антуан де Цент Экзюпери, “Кичкина шаҳзода” асари;

7. Аннемарие Шиммел, “Жонон менинг жонимда” асари;

8. Радий Фиш, “Жалолиддин Румий” романи;

9. “Аср овози” (Озод инсон ҳақида қўшиқ) таржима китоби;

10. Ҳалима Худойбердиева шеърлари.

 

Асқарова Гулжамол 1978 йил Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетининг бакалавр (1999), магистратура (2011) босқичларини тамомлаган.

 

Иш фаолиятини “Миллий тикланиш” газетасида мухбир вазифасидан бошлаган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Шарқ юлдузи” журнали, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида турли лавозимларда ишлаган. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Oила ва хотин-қизлар қўмитасида фаолият олиб бормоқда.

 

Унинг “Дил фасли”, “Рўшнолик”, “Бедор қўнғироқ”, “Бахт дастхати”, “Уйғотувчи алла”, “Гулнома”, “Турналар йўли”, “Эркалик имтиёзи”, “Ошиқлар тумори” номли шеърий китоблари чоп этилган.

 

2001 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан, 2011 йилда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил” кўкрак нишони билан тақдирланган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 11783
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//