Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.
Лойиҳанинг 71-куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Олим Тошбоев “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:
1. “Алпомиш” достони;
2. Алихонтўра Соғуний, “Тарихи Муҳаммадий” асари;
3. Заҳириддин Муҳаммад Бобур, “Бобурнома” асари;
4. Абдулла Орипов шеърлари;
5. Шукур Холмирзаев ҳикоялари;
6. Лев Толстой, “Уруш ва тинчлик” романи;
7. Иван Тургенев, “Оталар ва болалар” романи;
8. Ибн Баттута, “Саёҳатнома” асари;
9. Питер Ҳопкирк, “Катта ўйин” асари;
10. Ғиёсиддин Хондамир, “Макорим ул-ахлоқ” китоби.
Олим Тошбоев 1971 йили Сурхондарё вилояти Бойсун шаҳрида туғилган. 1994 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган.
Олим Тошбоев меҳнат фаолиятини Ўзбекистон радиосининг “Адабиёт ва радиотеатр” бош муҳарририяти катта муҳаррири лавозимидан бошлаган. “O‘zbekiston” телеканали “Ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий” дастурлар бош муҳарририятининг бош муҳаррири, директори, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари, “Madaniyat va ma’rifat” телеканали” ДУК директорининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. Ҳозирда ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети “Ахборот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар” кафедраси доценти.
Унинг “Абадий замондош” адабий-портрет, “Ойболта остидаги оломон” журналистик тадқиқот, “Ботиндаги бўрон” адабий-публицистик мақолалар китоблари ҳамда “Ултонтоз”, “Кишан” номли романлари чоп этилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (2009), филология фанлари номзоди.
Маънавият
Адабиёт
Маънавият
Таълим-тарбия
Санъат
Адабиёт
Таълим-тарбия
Дин
Тарих
Ватандош
Жараён
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ