
Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.
Лойиҳанинг 70-куни адабиётшунос Дилмурод Қуронов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:
1. Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар” романи;
2. Абдулҳамид Чўлпон, “Кеча” романи;
3. Эркин Воҳидов, “Руҳлар исёни” достони;
4. Абдулла Орипов шеърлари;
5. Мурод Муҳаммад Дўст, “Лолазор” романи;
6. Аҳмад Аъзам, “Асқартоғ томонларда” қиссаси (ёки “Рўё ёхуд Ғулистонга саёҳат” романи);
7. Эркин Аъзам, “Байрамдан бошқа кунлар” (ёки “Чапаклар ёки чалпаклар мамлакати”) қиссаси;
8. Хуршид Дўстмуҳаммад, “Бозор” романи;
9. Хайриддин Султонов, “Кўнгил озодадур” қиссаси;
10. Улуғбек Ҳамдам. “Мувозанат” романи.
Дилмурод Қуронов 1960 йил 27 октябрда Ўш вилоятида туғилган. 1987 йилда Андижон Давлат тиллар педагогика институтини “Рус тили ва адабиёти, она тили ва адабиёти ўқитувчиси” ихтисослиги бўйича тамомлаган.
Олимнинг ўзбек адабиётшунослигининг долзарб масалаларига бағишланган “Руҳий дунё таҳлили”, “Чўлпон: ҳаёти ва ижодий мероси”, “Истиқлол дарди. Чўлпоннинг ижтимоий-сиёсий қарашлари тадрижи”, “Чўлпон насри поэтикаси”, “Адабиётшуносликка кириш”, “Ғарб адабий танқидий тафаккури тарихи очерклари”, “Адабиётшунослик луғати”, “Адабий жараёнда “Мом синдроми”, “Мутолаа ва идрок машқлари”, “Завқимдан бир шингил”, “Талқин имконлари”, “Адабий ўйлар”, “Назарий қайдлар”, “Адабиёт ва б. ҳақида” китоблари ҳамда “Адабиёт назарияси асослари” номли дарслиги чоп этилган.
Филология фанлари доктори, профессор Дилмурод Қуронов 39 йилдан бери илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиб келади.
Санъат
Тарих
Санъат
Тарих
Тарих
Тарих
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Ватандош
Жараён
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ