
Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.
Лойиҳанинг 69-куни Олот тумани ҳокими Наргиза Неъматова “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:
1. Алишер Навоий, “Маҳбуб ул-қулуб” асари;
2. Ўткир Ҳошимов, “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китоби;
3. Пиримқул Қодиров, “Юлдузли тунлар” романи;
4. Одил Ёқубов, “Улуғбек хазинаси” романи;
5. Ли Куан Ю, “Учинчи дунёдан биринчи дунёга” китоби;
6. Юлиан Семёнов, “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” романи;
7. Александр Дюма, “Граф Монте-Кристо” романи;
8. Бреян Трейси, “Лидер шахсияти” китоби;
9. Рашад Нури Гунтекин, “Чолиқуши” романи;
10. Зулфияхоним шеърлари.
Наргиза Неъматова 1969 йил 23 апрелда Бухоро вилояти Олот туманида туғилган. Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.
У фаолияти давомида Бухоро давлат тиббиёт институтида ўқитувчи, Олот туман тиббиёт бирлашмасида бош шифокор, Олот тумани ҳокими ўринбосари – туман хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган.
2020 йилдан Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
2021 йилда “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.
Тарих
Тарих
Тарих
Таълим-тарбия
Маънавият
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Ватандош
Санъат
//
Изоҳ йўқ