
Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади. Лойиҳанинг 68-куни адабиётшунос Узоқ Жўрақулов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:
1. Юсуф Хос Ҳожиб, “Қутадғу билиг” асари;
2. Алишер Навоий, “Лисон ут-тайр” асари;
3. Уилям Шекспир, “Гамлет” пъесаси;
4. Мигел де Сервантос, “Дон Кихот” романи;
5. Томас Манн, “Доктор Фаустус” асари;
6. Эккерман, “Гёте билан суҳбатлар” китоби;
7. Гёте, “Фауст” асари;
8. Лев Толстой, “Авлиё Сергей” қиссаси;
9. Достоевский, “Иблислар” романи;
10. Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар” романи.
Узоқ Жўрақулов 1967 йили Қашқадарё вилояти Касби тумани Майманоқ қишлоғида туғилган. 1988–1994 йиллари ЎзМУ ўзбек филологияси факультетида таълим олган.
Адабиётшунос олимнинг “Фитратнинг тадқиқотчилик маҳорати” ўқув қўлланмаси, “Ҳудудсиз жилва” тадқиқотлар тўплами, “Назарий поэтика масалалари” монографияси, “Юзини йўқотган одам” япон новеллалари тўплами, “Қодирий ва роман тафаккури”, “Қиёсий адабиётшунослик” ўқув қўлланмаси, “Романда замон ва хронотоп шакллари” (М.Бахтин асари), “Эйнштейн ва иблисвачча” таржималари нашр қилинган. Ҳозирда Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети ўзбек филологияси факультети “Жаҳон адабиёти ва қиёсий адабиётшунослик” кафедраси мудири.
Санъат
Тарих
Санъат
Тарих
Тарих
Тарих
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Ватандош
Жараён
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ