Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
12:04 / 01.04.2024 855 1

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 67-куни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Oтабек Ҳасанов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Амир Темур, “Темур тузуклари” китоби;

2. Низомулмулк, “Сиёсатнома” асари;

3. Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар” романи;

4. Хамдам Содиқов, “Амир темур салтанатида хафвсизлик хизмати” китоби;

5. Ли Куан Ю, “ Учинчи дунёдан биринчи дунёга” асари;

6. Жеймис Клир, “Атом одатлари” китоби;

7. Пауло Каэльо, “Алкимёгар” романи;

8. Робин Шарма, Ўз феррарисини сотган роҳиб” асари;

9. Ричард Талер, Nudge. Танлов архитектураси китоби;

10. Ўткир Ҳошимов, “Дунёнинг ишлари” асари.

 

Отабек Ҳасанов 1985 йил 9 мартда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида туғилган.

 

Мутахассислиги сиёсатшунос, давлат бошқаруви, менежмент. 2006 йилда Ўзбекистон миллий университетининг бакалавр, 2008 йилда магистратура босқичини, 2013 йилда Президент ҳузуридаги давлат бошқарув академиясини тугатган.

 

Отабек Ҳасанов меҳнат фаолиятини Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази директори лавозимидан бошлаган (2013−2017). Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (Давлат бошқаруви академияси) “Бошқарув кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш” факультети декани (2017−2019), Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти мудири (2019−2020) лавозимларида фаолият олиб борган.

 

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритган.

 

2021 йилда “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланган.

1 Изоҳ

Hamrobek

10:04 / 21.04.2024

Таълим-тарбия берган Ота- онангнизга Рахмат.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси