
Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.
Лойиҳанинг 66-куни Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:
1. Амир Темур, “Темур тузуклари” китоби;
2. Шавкат Мирзиёев, “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” китоби;
3. Алишер Навоий, “Ҳамса” асари;
4. Юсуф Хос Ҳожиб, “Қутадғу билиг” асари;
5. Заҳириддин Муҳаммад Бобур, “Бобурнома” асари;
6. Ойбек, “Навоий” романи;
7. Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар” романи;
8. Саид Аҳмад, “Уфқ” трилогияси;
9. Ўткир Ҳошимов, “Икки эшик ораси” романи;
10. Муҳаммад Юсуф шеърлари.
Акмалжон Маҳмудалиев 1974 йили Фарғона вилояти Фарғона туманида туғилган. Мутахассислиги иқтисодчи, дон маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси.
Акмалжон Маҳмудалиев меҳнат фаолиятини Фарғона тумани “Матлуботсавдо” акциядорлик жамияти ҳисобчиси лавозимида бошлаган (1995–1997). Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокими (2018–2022), Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари ўринбосари (2022–2023), Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи (2022–2023) лавозимларида ишлаган.
2023 йилдан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
2023 йили “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Тарих
Тарих
Жараён
Тарих
Тарих
Тарих
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Ватандош
Жараён
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ