Олий суд Абдулла Қодирийни оқлади (тўлиқ рўйхат)


Сақлаш
23:23 / 01.12.2023 1080 1

 

Тарихий адолатни тиклаш, мустабид тузум даврида ноҳақ айбланган, мол-мулки мусодара этилиб, ўзлари қувғину қатағонга дучор этилган аждодларимиз номини оқлаш йўлида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши қабул қилингани бунга кенг йўл очди.

Маълумки, Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, улар хотирасини абадийлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи ташкил этилган. Шунинг баробарида қатағон қурбонларининг номларини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқлангач, уларнинг номларини аниқлаш борасида изланишлар кўлами кенгайтириб, масъулларга вазирлик ва идораларнинг идоравий архивларидан фойдаланиш имконияти яратилган.

Шунингдек, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида аниқланган, айрим сабабларга кўра реабилитация қилинмаган қатағон қурбонлари номларини оқлаш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиш белгиланган.

Бундан ташқари, Олий судда муайян сабабларга кўра реабилитация қилинмаган қатағон қурбонларининг номларини оқлаш ва уларнинг хотирасини абадийлаштириш масалалари бўйича ишчи гуруҳи тузилган.

Ишчи гуруҳнинг изчил фаолияти, кўламли саъй-ҳаракати туфайли кейинги йилларда совет даврида қатағон қилинган 856 нафар ватандошимиз реабилитация қилиниб, оқланди.

Куни-кеча Олий судга Ўрта Осиёда ва Қозоғистондаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармалари Учлик Кенгашларининг махсус йиғилиши қарорларига кўра 1930-1931 йилларда ҳозирги Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида босмачилик ҳаракати аъзолари бўла туриб, қуролли тўда тузишиб, совет ҳокимиятига қарши қуролли қўзғолонлар ҳамда аксилинқилобий босмачилик ҳаракатини амалга оширганликда айбланган Ўзбекистон ССР фуқаролари бўлган 174 нафар шахсга оид 6 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

Бош прокурор ўринбосари томонидан юқорида кўрсатилган жиноят ишлари юзасидан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция протестини бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномалар ҳамда апелляция тартибида протестлар келтирилди.

2023 йил 1 декабрь куни очиқ суд мажлисларида ушбу илтимосномалар ва протестлар кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 6 та жиноят иши бўйича 174 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилди.

Ўзбекистон ССР Олий суди жиноят ишлари ҳайъатининг 1926 йил 16 июндаги ҳукми билан таниқли адибимиз Абдулла Қодирий Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 73-моддасида (контрреволюцион характерга эга адабиётларни тарқатиш ва тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Бироқ, Ўзбекистон ССР Марказий ижроия қўмитаси Раёсатининг 1926 йил 17 июндаги қарорига асосан жазодан озод этилган.       

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг бугунги суд мажлисида А. Қодирийнинг набираси Х. Қодирий томонидан ушбу ҳукм устидан берилган апелляция шикояти ҳам кўриб чиқилди. Натижада А. Қодирийга нисбатан чиқарилган Ўзбекистон ССР Олий суди жиноят ишлари ҳайъатининг 1926 йил 16 июндаги ҳукми бекор қилиниб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 73-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ҳамда жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли айбсиз деб топилиб, оқланди.

Шу аснода адолат қарор топди, йиллар мобайнида юзага чиқмай келган ҳақиқат тантана қилди.

Мустақиллик йўлида фидокорона кураш олиб борган, ҳатто ўз жонини фидо қилган қатағон қурбонларининг пок номлари халқимиз қалбида мангу яшайди.

2023 йил 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан реабилитация қилиниб, оқланган қатағон қурбонлари

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон ССР Олий суди жиноят ишлари ҳайъатининг 1926 йил 16 июндаги ҳукмига кўра:

Абдулла Қодирий (1896 йил 15 май куни Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон ССР фуқароси, миллати ўзбек, оилали, 3 нафар фарзанди бор, партиясиз, муқаддам судланмаган, “Қизил Ўзбекистон” газетасининг “Муштум” журнали нашриётида масъул котиб вазифасида ишлаган, (Жулқунбой) таҳаллуси билан ижод қилган, Тошкент шаҳар, Бешёғоч ва Эшонгузар маҳаллаларида яшаган) Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 116-моддаси (ўзбошимчалик) бўйича қўйилган айблов ўз исботини топмаганлиги сабабли оқланиб, Жиноят кодексининг 73-моддаси (контрреволюцион характерга эга адабиётларни тарқатиш ва тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш) биланайбли деб топилиб, шу модда билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистон ССР Марказий ижроия қўмитаси Раёсатининг 1926 йил 17 июндаги қарорига асосан жазодан озод этилган.       

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси Учлик Кенгашининг 1930 йил 8 октябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1) 1887 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Бобоназаров Бабакул ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

2) 1905 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Тиллявов Шамсутдин ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

3) 1874 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Маматкулов Чари Кизил ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

4) 1897 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Ходжимуратов Ирдан ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

5) 1904 йилда Шеробод туманида туғилган, миллати ўзбек, Шеробод туманида яшаган Алланазаров Худайкул ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

6) 1904 йилда Танги-Хоразм туманида туғилган, миллати ўзбек, Танги-Хоразм туманида яшаган Ишназаров Мулла Абрай ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

7) 1901 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Уразов Наркабил ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

8) 1903 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Рузибеков Нури (Мури) ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

9) 1900 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Махмудов Раджаб Калта ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

10) 1907 йилда Сариосиё туманида туғилган, миллати ўзбек, Сариосиё туманида яшаган Хаитов Гафар ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

11) 1897 йилда Сариосиё туманида туғилган, миллати ўзбек, Сариосиё туманида яшаган Абду Салямкур ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

12) 1908 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Мамед Али Алла Мурат ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

13) 1907 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Кабилов Нурмамед ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

14) 1902 йилда Жарқўрғон туманида туғилган, миллати ўзбек, Жарқўрғон туманида яшаган Садуллаев Ташхан ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

15) 1905 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Утаганов Ходжамкул ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

16) 1890 йилда Денов туманида туғилган, миллати қозоқ, Денов туманида яшаган Ярматов Милля ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

17) 1882 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Тагаев Буран ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

18) 1899 йилда Денов туманида туғилган, миллати қозоқ, Денов туманида яшаган Карнаков Абдул Казак ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

19) 1904 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Мусаев Назар ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

20) 1885 йилда Бойсун туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Люков Шанияз ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

21) 1881 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Халназаров Худайназар ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

22) 1874 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Утеганов Файзи ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

23) 1882 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Аллаяров Саат Мумин ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

24) 1878 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Муминов Мулла Хаким ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

25) 1910 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Минкулов Миндаул ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилиниб, тайинланган жазо 10 йил концлагерга жўнатиш жазосига алмаштирилган;

26) 1909 йилда Бойсун туманида туғилган, миллати ўзбек, Бойсун туманида яшаган Бердалиев Шатура ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

27) 1896 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Насиров Ата Мурат ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

28) 1899 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Курбанов Джура ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

29) 1896 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Ходжимуратов Ширдан ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

30) 1894 йилда Бойсун туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Ишқуватов Курбан ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

31) 1899 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Юсупов Мамед Назар ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

32) 1882 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Милибаев Ходжамяр ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

33) 1908 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Шаймарданов Дана ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 8 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

34) 1845 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Абдуллаев Мулла Худайберди ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

35) 1906 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Раимов Тешбай Мамед ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

36) 1874 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Давлятов Гази Чал ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

37) 1908 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Юсупов Ходжамкул ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

38) 1886 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Ташпулатов Мирза Чори ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

39) 1898 йилда Бойсун туманида туғилган, миллати ўзбек, Бойсун туманида яшаган Иралиев Халбай Дживачи ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

40) 1892 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Сафаров Худояр ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

41) 1906 йилда Бойсун туманида туғилган, миллати ўзбек, Бойсун туманида яшаган Бабакулов Исанкул ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

42) 1881 йилда Бекобод туманида туғилган, миллати ўзбек, Бекобод туманида яшаган Мирзаев Мамед Реимбай ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

43) 1889 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Тагаев Кучар ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

44) 1903 йилда Шеробод туманида туғилган, миллати ўзбек, Шеробод туманида яшаган Паянов Худайназар ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

45) 1902 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Холматов Бури ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланиб, тайинланган жазодан шартли равишда озод қилинган.

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра Б. Бобоназаров ва бошқалар собиқ Бухоро амирлиги ҳудудида амирлик ҳокимиятини тиклаш мақсадида совет ҳокимиятига қарши қуролли қўзғолон ҳамда босмачилик ҳаракатларини амалга оширганликда айбланишган.

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси Учлик Кенгашининг 1931 йил 12 октябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1) 1903 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Халикулов Ачелди ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

         2) Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Муратов Алияр Ходжа ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

3) 1900 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Якубов Саттар ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

4) 1894 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Мингбутаев Курбан ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

5) 1892 йилда Ассий туманида туғилган, миллати ўзбек, Ассий туманида яшаган Шаимов Ишмат ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

6) 1908 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Алимарданов Шаймардан ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

7) 1909 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Сафаров Исмаил ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

8) 1891 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Курбанов Турамурат ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

9) Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Ходжамурат Курбанов ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

10) 1888 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Уразов Турамурат ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

11) 1909 йилда Ассий туманида туғилган, миллати ўзбек, Ассий туманида яшаган Ишанкулов Нурмат ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

12) 1896 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Муминов Буримамат ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

13) 1893 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Алимуратов Мулла Барат ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

14) 1904 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Махматкулов Урал ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

15) 1908 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Мухамадиев Қарши ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

16) 1881 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Джанаев Кушак ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

17) 1873 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Ураз Давлят Токсаба ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

18) 1901 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Нарбутаев Ташқуват ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

19) 1903 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Санакулов Хаит ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

20) 1895 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Ишназаров Маматмурат ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

21) 1907 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Тогаев Парда ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

22) 1895 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Авазов Турсун ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

23) 1895 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Данияров Саттар ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

24) 1904 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Мусулманов Карши ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

25) 1891 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Умаров Берди ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

26) 1903 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Денов туманида яшаган Пардаев Худайназар ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган.

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра И. Шаимов ва бошқалар 1930-1931 йилларда Сурхондарё вилоятида амирлик давлатини қайта тиклаш мақсадида, совет ҳокимиятига қарши қуролли қўзғолонлар ҳамда аксилинқилобий ҳаракатларни амалга оширишганликда айбланишган.

Қозоғистондаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси Учлик Кенгашининг 1930 йил 24 апрелдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1) 1858 йилда Қипчоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Қипчоқ туманида яшаган Матирзаев Қурбанияз Ишан РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

2) 1889 йилда Қипчоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Қипчоқ туманида яшаган Ирманов Сабур РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

3) 1883 йилда Бий-Бавар  туманида туғилган, миллати ўзбек, Бий-Бавар туманида яшаган Маткаримов Ернияз РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

4) 1876 йилда Бий-Бавар  туманида туғилган, миллати қозоқ, Бий-Бавар туманида яшаган Аманбаев Утеген Касап РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

5) 1888 йилда Гурлан шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Гурлан шаҳрида яшаган Салимов Имам Ахун РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

6) 1864 йилда Қипчоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Қипчоқ туманида яшаган Тюреходжаев Мадамин РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

7) 1877 йилда Қипчоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Қипчоқ туманида яшаган Юсупов Аллан Ишан РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

8) 1889 йилда Қипчоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Қипчоқ туманида яшаган Таджиев Исмет Ишан РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

9) 1881 йилда Қипчоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Қипчоқ туманида яшаган Якубов Нуретдин РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

10) 1875 йилда Қилич-бой туманида туғилган, миллати ўзбек, Қилич-бой туманида яшаган Уразбетов Авезнияз РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

11) 1881 йилда Қипчоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Қипчоқ туманида яшаган Уразов Юсуп РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган.

Қозоғистондаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра Қ. Матирзаев ва бошқалар 1924-1929 йилларда Қорақалпоғистон автоном вилоятида совет ҳокимиятига қарши биргаликда кураш олиб бориш мақсадида Жунаидхон бошчилигидаги босмачилик акцилинқилобий ҳаракати аъзоларига ёрдам кўрсатганликда айбланишган.

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси Учлик Кенгашининг 1930 йил 29 мартдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1) 1897 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати араб, Шафрикент туманида яшаган Джалилов Наим Амин ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

2) 1899 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Рузиев Казак ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

3) 1888 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Азимов Назрулла ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

4) 1879 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Шукуров Мулла Хакберди ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

5) 1904 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Кагаров Раджаб ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

6) 1903 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Ташмуратов Хамро ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

7) 1903 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Наврузов Остан ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

8) 1893 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Джиянов Исан ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

9) 1893 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Наврузов Хали Зариф ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

10) 1895 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Узаков Санакул ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

11) 1902 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Рахматуллаев Хикматулла ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

12) 1906 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Азизов Бахран ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

13) 1900 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Останов Исан ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

14) 1902 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Каримов Шариф ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

15) 1902 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган, Абидов Ходжа ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

16) 1899 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Илбаев Мирали ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

17) 1888 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Данияров Атаян ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

18) 1904 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Останов Данаш ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

19) 1875 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Раимов Карим ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

20) 1910 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Бекмурадов Дуст ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

21) 1910 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Бердияров Кулмухамед ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

22) 1905 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Аминов Карим ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан 8 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

23) 1906 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Мирзаев Курсулейман ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан 8 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

24) 1894 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Шарипов Казак ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

25) 1892 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Кулдашев Аллоёр ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

26) 1910 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Хакбердиев Субхан ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

27) 1900 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Нарзиев Ахмед ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

28) 1904 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Шанияров Шукур ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

29) 1899 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Искандеров Салам ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

30) 1910 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Раимов Ширин ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

31) 1889 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Миршафиев Бир Бака ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

32) 1908 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Рузиев Хал ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

33) 1909 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Рузиев Кулмурад ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

34) 1882 йилда Ғиждувон туманида туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон туманида яшаган Арифов Ибрагим Полван ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

35) 1905 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Ризаев Нургали ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

36) 1863 йилда Шафрикент туманида туғилган, миллати ўзбек, Шафрикент туманида яшаган Наджмутдинов Нарзи ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган давр ҳисобга олиниб, жазодан озод қилинган;

37) 1905 йилда Ғиждувон туманида туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон туманида яшаган Казаков Баграм ЎзССР ЖКнинг 14, 78-моддаси билан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган давр ҳисобга олиниб, жазодан озод қилинган.

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра Н. Джалилов ва бошқалар 1924-1929 йилларда Бухоро вилоятининг турли ҳудудларида босмачилик акцилинқилобий ҳаракати аъзолари бўлгани ҳолда, қуролли тўда тузишиб, совет ҳукуматига қарши қўзғолон ва қуролли тўқнашувлар содир этганликда айбланишган.

Қозоғистондаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси Учлик Кенгашининг 1930 йил 24 апрелдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1) 1872 йилда Қипчоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Қипчоқ тумани, 3-овулда яшаган Даулетмуратов Шермбет РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

2) 1872 йилда Қипчоқ туманида туғилган, миллати қозоқ, Қипчоқ тумани, 3-овулда яшаган Аманов Парахат РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

3) 1872 йилда Қипчоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Қипчоқ тумани, 3-овулда яшаган Маткаримов Уразумбет РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

4) 1879 йилда Қипчоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Қипчоқ тумани, 3-овулда яшаган Даулетмуратов Нурман-Ходжа РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

5) 1867 йилда Гурлан туманида туғилган, миллати ўзбек, Қипчоқ тумани, 3-овулда яшаган Матырзаев Шанияз-казы РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

6) 1869 йилда Гурлан туманида туғилган, миллати ўзбек, Қипчоқ тумани, 3-овулда яшаган Сейтназаров Курбанияз РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

7) 1896 йилда Қипчоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Қипчоқ тумани, 3-овулда яшаган Турсунбаев Нурумбет РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

8) 1877 йилда Қипчоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Қипчоқ тумани, 3-овулда яшаган Сапа-Сараев Нарум-Кара РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

9) 1891 йилда Қипчоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Қипчоқ тумани, 3-овулда яшаган Сапарниязов Баджак РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

10) 1876 йилда Қипчоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Қипчоқ тумани, 3-овулда яшаган Матниязов Мулла Нурумбет РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

11) 1881 йилда Гурлан туманида туғилган, миллати ўзбек, Қипчоқ тумани, 3-овулда яшаган Ярманов Бабанияз РСФСР ЖКнинг 58/11-моддаси билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган.

Қозоғистондаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра Ш. Даулетмуратов ва бошқалар 1929 йил октябрь ойида Қорақалпоғистон АССР Қипчоқ туманининг 3-овулида аксилинқилобий гуруҳ тузишиб, қурол-яроғ ва отларни қўлга киритган ҳолда совет ҳокимиятига қарши фаол қуролли ҳаракат амалга ошириш мақсадида босмачилик гуруҳлари билан алоқага киришганликда айбланишган.

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси Учлик Кенгашининг 1930 йил 8 октябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1) 1879 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Хаитов Шанияз ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

2) 1892 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Суяркулов Рахманкул ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

3) 1879 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Тагаев Ишназар ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

4) 1892 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Мустафаев Утанияз ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

5) 1899 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Нормуратов Исмаил ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

6) 1878 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Ишимов Джаман ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

7) 1902 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Кадыров Риза ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

8) 1900 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Казаков Яркул ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

9) 1900 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Ташманов Тазим ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

10) 1905 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Кенджаев Курбан ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

11) 1886 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Фахрутдинов Мадаль ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

12) 1902 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Мустафаев Раим ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

13) 1887 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Ишимов Даврон ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

14) 1900 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Исакулов Ишназар ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

15) 1898 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Казаков Хамра ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилиниб, тайинланган жазо 10 йил концлагерга жўнатиш жазосига алмаштирилган;

16) 1906 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Тагаев Иргаш ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилиниб, тайинланган жазо 10 йил концлагерга жўнатиш жазосига алмаштирилган;

17) 1899 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Абдумуминов Адиз ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилиниб, тайинланган жазо 10 йил концлагерга жўнатиш жазосига алмаштирилган;

18) 1900 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Юлдашев Юнус ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан отувга ҳукм қилиниб, тайинланган жазо 10 йил концлагерга жўнатиш жазосига алмаштирилган;

19) 1910 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Утаганов Шаимардан ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

20) 1897 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Мамараджабов Мамат ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

21) 1885 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Утаганов Шарип ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

22) 1887 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Джалилов Мама Риза ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

23) 1882 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Юлдашев Садык ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 10 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

24) 1904 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Тураев Хасан ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 8 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

25) 1902 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Джураев Нормамат ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 8 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

26) 1890 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Урунов Турдыкул ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

27) 1896 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Ярматов Иргаш ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

28) 1905 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Кадыров Нурмамат ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

29) 1902 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Мама Раджабов Нарзулла ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

30) 1898 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Иргашев Ибрагим ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

31) 1906 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Иргашев Суван ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

32) 1905 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Хакназаров Саим ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

33) 1906 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Сафаров Умур ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

34) 1900 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Хатамов Ходжи ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

35) 1871 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Бегимкулов Аликул ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

36) 1898 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Абдумуминов Хусан ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

37) 1910 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Ишманов Исан ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

38) 1913 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Казаков Мамараджаб ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланиб, ёшлиги инобатга олинган ҳолда тайинланган жазо 1/3 қисмга қисқартирилган.

39) 1912 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Хайдаров Утаган ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланиб, ёшлиги инобатга олинган ҳолда тайинланган жазо 1/3 қисмга қисқартирилган.

40) 1914 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Баймуртов Далы ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 5 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланиб, ёшлиги инобатга олинган ҳолда тайинланган жазо 1/2 қисмга қисқартирилган.

41) 1898 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Халикулов Хаит ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

42) 1908 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Ибрагимов Хамра ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

43) 1911 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Кадыров Халикул ЎзССР ЖКнинг 66, 67 ва 78-моддалари билан 3 йил концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

44) 1902 йилда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, Нарпай тумани, Дидан қишлоқ советида яшаган Сафаров Ишкуват вафот этганлиги муносабати билан жиноят ишининг унга нисбатан қисми тугатилган.

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра Ш. Хаитов ва бошқалар 1923-1930 йилларда Нарпай тумани, Зарафшон округида колхозга қарши оммавий намойишлар ташкил қилиб, бир нечта колхозларни тарқатиб юборишда, шунингдек, қуролли тўда тузиб, тинч аҳолини қўрқувда ушлаб туришда айбланишган.

 

1 Изоҳ

Қурдош Намозбой ўғли Одинаев

15:12 / 02.12.2023

Ҳақиқат қарор топиши керак, ҳеч бўлмагандан кеч бўлгани яхши! Миллат қаҳрамонларини шаънини тўлиқ тиклашимиз шарт! Бу йўлда тадқиқотчиларга куч-қувват тилайман! Тошкент вилоятидагилар ҳам оқланиб, эълон қилинармикан!

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

16:11 / 22.11.2024 0 44
Мактаб амма





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10406
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//