
Миллий байроғимиз спортдаги фаолиятимда доимий ҳамроҳимга айланган. Биз ҳар бир ғалабани бирга нишонлаймиз. Жаҳон ареналаридаги ютуқлар аслида байроғимизнинг юксакларга кўтарилиши билан янада қадрли. Бу шундай ҳиссиётки, ўрнини ҳеч нима боса олмайди.
Шу йил ёзда “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганидан беҳад қувондим. Миллий рамзимиздан энди кундалик ҳаётда ҳам кенгроқ ва кўпроқ фойдалансак бўлади, бунга қонун асос бермоқда.
Давлат байроғи ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида, спорт мусобақаларида, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарини нишонлашда фойдаланиш мумкин.
Хорижда оддий одамлар уйларига давлат байроғини илиб қўйганини кўриб ҳавасим келарди, энди бу имконият бизда ҳам бор. Халқаро мусобақалар ва республика чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлашда байроқнинг тасвири туширилган белгилардан фойдаланишга тўлиқ рухсат этилди.
Миллий байроғимиз бизни бирлаштиради, ғурур ва ифтихор беради, янада кучли қилади! Юксак марраларга чорлаб туради! Ҳали бу байроқни бошимиз узра кўп-кўп кўтаргаймиз!
Баҳодир ЖАЛОЛОВ,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи
Oyina.uz'ни Телеграмни кузатинг!
Тарих
Тарих
Фалсафа
Тарих
Тарих
Тил
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ